Главная / Жамият / Фарғонада хонадонида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этган фуқаролар аниқланди
Место рекламы

Фарғонада хонадонида нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этган фуқаролар аниқланди

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошлоқ ва Қўштепа туманидаги айрим хонадонларда ўтказилган назорат тадбирларида Тошлоқ туманида яшовчи фуқаролар М.Н. ва Р.З. ўз хонадонида қонунга зид равишда нефть маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқрамаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Kun.uz»
Фото: «Kun.uz»

Мазкур фуқаролар нефтни қайта ишловчи қўлбола ускуналарни ўрнатган ҳолда ҳеч қандай ҳужжатсиз турли хил нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариб, катта даромад олиб келган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди ҳамда далилий ашё сифатида уларнинг 13 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги хом-ашёси вақтинчалик олинди.

Қўштепа туманида ҳам худди шундай ҳолат фуқаро Н.Э. фаолиятида ҳам кузатилиб, 900 минг сўмлик нефть маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Шунингдек, ушбу фуқароларга келажакда қонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш учун тавсиялар берилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …