Главные новости
Главная / Жамият / Фарғонада бир гуруҳ ҳарбийларга давлат мукофотлари топширилди (фото)
Место рекламы

Фарғонада бир гуруҳ ҳарбийларга давлат мукофотлари топширилди (фото)

Фарғонада Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда сенатор ва депутатлар, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва унга қарашли ҳарбий қисмлар, давлат хавфсизлик хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев барча ҳарбийларни байрам билан самимий табриклади.

«Ватанга хизмат ҳақиқий эр йигитнинг бурчидир. Президентимизнинг байрам табригида қайд этиб ўтилганидек, биз ана шундай мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Айнан сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз билан Ўзбекистон миллий армияси жадал ривожланмоқда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда. Мамлакатимизнинг мудофаа қудрати, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти мустаҳкамланмоқда. Вилоятимизда ҳам ҳарбий-маъмурий сектор фаолиятини самарали юритишда барча имкониятлар ишга солинмоқда. Ўтган даврда ҳарбийларимиз учун вилоятда 180 хонадондан иборат 6 та кўп қаватли уйларнинг фойдаланишга топширилгани диққатга сазовордир. Бу каби ислоҳотлар кўлами 2019 йилда янада кенгаяди», – деди Шуҳрат Ғаниев.

photo_2019-01-14_12-44-46
Фото: «Дарё»

Президент фармонига кўра байрам арафасида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Тантанали тадбирда фарғоналик ҳарбийларга давлат мукофотлари – орден ва медалларни Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Павел Эргашев тантанали равишда топширди.

photo_2019-01-14_12-44-47
Фото: «Дарё»

Мудофаа вазирлигининг буйруғи билан бир гуруҳ соҳа вакилларига ҳарбий унвонлар, кўкрак нишонлари топширилди. Вазирлик миқёсида ўтказилган турли кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.

photo_2019-01-14_12-44-49
Фото: «Дарё»

Санъат усталари, турли ансамбллар, таниқли хонандалар томонидан ҳарбий-ватанпаварлик концерт дастури намойиш этилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

esr7ym41fos1ntujqcnt05byysw_c3g9

2019 йилда аҳоли даромадларини оширишга 3,5 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилади

Мамлакатда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириб бориш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари