Главные новости
Главная / Жамият / Фарғонадаги хонадонда газ баллони портлаб, ёнғин содир бўлди. Бир киши шифохонага олиб кетилди
Место рекламы

Фарғонадаги хонадонда газ баллони портлаб, ёнғин содир бўлди. Бир киши шифохонага олиб кетилди

2019 йилнинг 2 сентябрь куни соат 12:32да Фарғона вилояти Данғара тумани Қўрғонча МФЙ Чанкат қишлоғида яшовчи фуқаро М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган.

si4g00tqvlcjikzvugiwij4lf27oxfba

Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 кв.метр майдонда томи ва шифт қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан яшаш уйининг 160 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Кўрсатилган манзилда газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида уй эгасининг ўғли 2002 й.т. фуқаро С.Қ. куйиш тан жароҳати олиб, ёнғин ўчириш экипажлари етиб боргунга қадар шифохонага олиб кетилгани маълум бўлган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби – газ маиший баллонини алмаштириш вақтида газ сизиб чиқиб хонага тўпланиши ва уй эгасининг ўғли гугурт ёқиши натижасида юзага келган чақнашдан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

gaz

Яна 10 киши ис газидан заҳарланди, икки фуқаро вафот этди

2019 йил 9 ноябрь куни соат 07:30ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари