Главные новости
Главная / Жамият / Фарғонада ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 15 кунда 200 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланди
Место рекламы

Фарғонада ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 15 кунда 200 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Фарғона вилоятида Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда «Қора дори — 2020» кенг қамровли тадбирининг биринчи босқичи ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 1—15 май кунлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жами 50 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Улар жумласига гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш ва ўтказиш, кучли таъсир қилувчи воситаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш киради.

Шу билан бирга, 30 дан ортиқ ҳолатда 20 минг тупдан кўп бўлган кўкнори ва наша гиёҳвандлик ўсимликлари қонунга хилоф равишда парваришланаётганлиги аниқланиб, йўқ қилиш чоралари кўрилган. Тадбир давомида кўкнори, марихуана ва кучли таъсир қилувчи жами 200 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси олинган.

Юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

c0qyy7jlvvwi3n5g_tpqlsgrinla9ipn

Машҳур брендлар АҚШда ирқчиликка қарши оммавий ҳаракатга қўшилди

Қўшма Штатларда ирқчиликка қарши кечаётган норозилик ҳаракатларига Nike, Reebok, Twitter ва Facebook каби бир қатор …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари