Главная / Жамият / Фарғона йўлларида ўрнатилган камералар қоидабузарликларни қайд эта бошлади
Место рекламы

Фарғона йўлларида ўрнатилган камералар қоидабузарликларни қайд эта бошлади

Фарғона вилояти бўйлаб замонавий фотовидеофиксация қурилмалари ўрнатилди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.

Маълум қилинишича, ушбу қурилмалар 2 ноябрь кунидан ишга туширилиб, тўхташ чизиғи, сидирға чизиқ, «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгиси, белгиланган тезлик ва светофор ишораларига амал қилмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг қоидабузарликларини онлайн тартибда қайд этади.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Барча йўллар назоратга олинганини, ҳаётингиз ва соғлигингиз, шунингдек, оилавий бюджетингизга зарар келтиришни ҳохламасангиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз», – дейилади ИИБ хабарида.

Онлайн тарзда аниқланган қоидабузарликлар 3 кун ичида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрдан бошлаб Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар ёрдамида аниқланиб, жаримага тортилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари