Эроннинг энг янги ва йирик ҳарбий кемаларидан бири — Дамаванд фрегати икки қисмга ажралиб кетди. Бироқ мамлакат расмийлари кема енгил шикастланганини даъво қилмоқда, деб хабар беради «Синьхуа».

kemaФото: AFP

10 январь куни Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг Дамаванд фрегати ноқулай об-ҳаво шароитида Каспий денгизида, Бандар—Энзели порт шаҳри яқинида тўлқинқайтаргичга бориб урилди. Ўша куни тўлқинлар баландлиги 4 метрга етганди.

Ҳодиса оқибатида 6 киши борт ортида қолди. Кейинчалик 3 денгизчи ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Маълумот учун, Дамаванд 100 метр узунлик ва 1300 тонна сув сиғимига эга. Фрегат Эрон ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 3 йил олдин кирганди.