Эрон расмийлари Telegram блокланишини буткул бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

eronФото: Trend

Fars агентлигига кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши қарорига биноан ўтган йил 31 декабрда жорий этилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинганидан мессенжер фойдаланувчилар учун очилди.

Мазкур чекловлар мамлакатдаги ғалаёнлар олдини олиш, исёнчилар мессенжер орқали алоқада бўлишига йўл қўймаслик мақсадида қўлланганди.

Олдинроқ, 5 январда Эронда Instagram’га қўйилган тақиқ ҳам олиб ташланганди.