Главные новости
Главная / Спорт / Эронда 6 ой ичида иккинчи спортчи қатл этилди
Место рекламы

Эронда 6 ой ичида иккинчи спортчи қатл этилди

Эроннинг Дизфул шаҳридаги турмада 30 ёшли курашчи Маҳди Али Ҳусайний қатл этилди. Бу ҳақда Эрон миллий қаршилик кенгаши NCRI маълум қилди.

Фото: YouTube

Ҳусайний 2015 йилда оммавий муштлашув вақтида одам ўлдиришда айбланган.  Қурбоннинг оиласи спортчини афв этишни рад этгани сабабли унга чиқарилган ўлим жазоси ўз кучида қолган.

Эронлик курашчи, Олимпия чемпиони Ҳамид Сурян қурбоннинг оиласидан Ҳусайнийга раҳм-шафқат кўрсатишни сўраган, бироқ бу уринишлар бесамар якунланган.

Олимпия ўйинларида кураш спортини назорат қилувчи United World Wrestling (UWW) ташкилоти спортчининг қатл этилиши билан боғлиқ ҳолда баёнот берди. Жумладан, баёнотда Ҳусайний миллий ёки халқаро мусобақаларда иштирок этмагани, у фақатгина ҳудудий мусобақаларда қатнашгани таъкидланган. UWW вазият бўйича аниқ тасаввурга эга бўлмагунча спортчининг қатл этилишига изоҳ бермаслигини айтган.

2020 йил сентябрда 27 ёшли эронлик курашчи Навид Афқарий қатл этилганди. Афқарий 2018 йил ёзида Эронда ўтган норозилик намойишларида иштирок этган. Шундан кейин у полициячини ўлдириш айблови билан ҳибсга олинган. Бироқ ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотлари спортчи қийноқлар остида жиноятни ўз бўйнига олишга мажбур бўлгани, у сиёсий мотивларгагина кўра қатл этилганини таъкидлашган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

sy-2hphderj6i9a3s5abefrzwwrpv4pc

Суарес бир оёғи билан «Атлетико»да. Нега «Ювентус»дамас?

Йилнинг асосий трансфер сериалларидан бирида кутилмаган бурилиш рўй берди. Фото: Quality Sport Images/Getty Images «Барселона» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари