Главная / Жаҳон / Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор шахслар рўйхати тузди
Место рекламы

Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор шахслар рўйхати тузди

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Али Бағирий Қанийнинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор 48 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрилган.

Фото: ТАСС

Эрон ҳукумати Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига алоқадор 48 кишидан иборат рўйхатни тузди. Бу ҳақда Mehr News нашри ўз манбасига таяниб хабар берди.

 Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Али Бағирий Қанийнинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати Сулаймонийнинг ўлдирилишига алоқадор 48 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган ва уларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўрилган. Хусусан, Теҳрон генерални йўқ қилиш бўйича операцияга у ёки бу даражада жалб этилган мамлакатлардан маълумот тақдим этишни талаб қилган.

Амалдорнинг айтишича, Эрон ҳукумати ана шундай мурожаат билан чиққан охирги мамлакат Германия бўлган.

«Биз Германиядаги АҚШ авиабазаси Сулаймонийни ўлдиришда фойдаланилган дронлар ўртасида маълумот алмашишда қатнашганлиги тўғрисида ахборот олдик», — деди Қаний.

 Қосим Сулаймоний шу йил 3 январда Бағдод аэропорти яқинида АҚШ дрони зарбаси натижасида ўлдирилганди. У билан бирга 4 нафар эронлик ҳарбий ва Ироқ армиясининг 5 вакили ҳалок бўлган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ax22m8t_nfu0zpbbgpl6vvgybc5nz82_

БМТ эксперти Британия ҳукуматини Ассанжни зудлик билан озодликка чиқаришга чақирди

БМТ экспертининг сўзларига кўра, WikiLeaks асосчисини юқори даражадаги хавфсизлик таъминланган қамоқхонада тутиб туришга зарурат йўқ. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари