Главная / Жаҳон / Эрдўған Отатурк банкининг бир қисмини миллийлаштирди
Место рекламы

Эрдўған Отатурк банкининг бир қисмини миллийлаштирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган İş Bank (Тадбиркорлик банки) банкининг бир қисми национализация қилиниши ҳақида маълум қилди. Банкнинг шу қисми миллий ғазначилик ихтиёрига берилади.

1f93yp16cmpgiqw8kpmcwagrnihgad6g

«Ушбу хусусий банк Аллоҳнинг хоҳиши ила хазинамизнинг зийнати бўлади. Банк акцияларининг 28 фоизи ғазначиликка берилади ва миллат бойлигига айланади», —  унинг сўзларидан иқтибос келтиради haber3 сайти.

Ушбу банк акцияларининг 28 фоизи мухолиф Туркия Халқ-республика партиясига тегишли ҳисобланади.

İş Bank Отатурк буйруғига биноан 1924 йилнинг августида ташкил этилган. Унинг васиятига кўра, ХРП ўзига тегишли барча улушларни Турк тили ва мамлакат тарихи уюшмасига йўналтириши керак.
Банк акцияларининг деярли тўртдан бир қисмига хорижий сармоядорлар эгалик қилади.

Маълумот учун, Туркия хориждаги миллий хазиналарини ҳам қайтариб олмоқда. Туркия Марказий банкининг йиллик ҳисоботига кўра, ўтган йил АҚШ Федерал захира тизимидан 28 тонна олтин қайтариб олинган. Навбатда турк банклари Буюк Британияда сақлаётган 95 тонна олтин захиралари турибди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

stfdi_jryxdz9637wsrcgosj9gahhn0d

Ўзбекистонлик қиз билан никоҳ қуриш кореялик эркакларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик келин билан турмуш қуриш маҳаллий эркаклар учун нисбатан қимматга тушиши маълум бўлди. …