Главные новости
Главная / Жаҳон / Эрдўған Шойгуни Ливияда уруш олиб боришда айблади
Место рекламы

Эрдўған Шойгуни Ливияда уруш олиб боришда айблади

2020 йил январда Россия президенти Владимир Путин Ливияда россиялик ёлланма жангчилар борлиги тўғрисидаги саволга жавоб қайтарганди. Унинг сўзларига кўра, Ливияда россиялик ёлланма аскарлар бўлиши мумкин, лекин улар Москванинг манфаатини ифодаламайди ва давлатдан пул олмайди.

Фото: AFP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Вагнер хусусий ҳарбий компаниясини Ливияда уруш олиб боришда айблади. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Туркия президенти журналистлар билан суҳбатда Сергей Шойгу, Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов, Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Хафтар ҳамда Вагнер хусусий ҳарбий компанияси раҳбари деб аталган киши биргаликда акс этган фотосурат ҳақида сўз юритган.

«Уларнинг барчаси Россиянинг ҳарбий амалдорлари ҳисобланади ва “Вагнер”ни улар бошқаради. Улар ҳали ҳам “Вагнер” билан ҳеч қандай алоқалари йўқлигини айтишмоқда. Ҳозирда Россия Ливиядаги урушни энг юқори даражада бошқармоқда», — деган у.

2020 йил январда Россия президенти Владимир Путин Ливияда россиялик ёлланма жангчилар борлиги тўғрисидаги саволга жавоб қайтарганди. Унинг сўзларига кўра, Ливияда россиялик ёлланма аскарлар бўлиши мумкин, лекин улар Москванинг манфаатини ифодаламайди ва давлатдан пул олмайди.

Вагнер хусусий ҳарбий компанияси норасмий қуролли тузилма бўлиб, у петербурглик бизнесмен Евгений Пригожинга алоқадор деб ҳисобланади. Унинг ёлланма аскарлари Конго, Судан, Ливия, Мадагаскар, Ангола, Гвинея, Гвинея-Бисау, Мозамбик, Зимбабве ва Марказий африка Республикасида фаолият олиб бораётганлиги айтилади. Айрим маълумотларга кўра, улар Донбасс, Суриядаги жанговар ҳаракатларда ҳам иштирок этган ва президент Умар ал-Баширни қўллаб-қувватлаш учун Суданга жўнатилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

merq7wrbsot-hpx9hgp-p0k33xwexcq_

АҚШ Афғонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга қисқартиради

Вашингтон Афғонистонда барча сиёсий кучлар вакилларини ўз ичига олувчи “инклюзив ҳукумат”ни ташкил этиш бўйича музокаралар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари