Главная / Жамият / Энди доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтганлар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш мумкин
Место рекламы

Энди доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтганлар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш мумкин

Доимий ва вақтинчалик яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотномани онлайн олиш имкони яратилди.

«Уйингизда рўйхатдан ўтиб яшаётганлар тўғрисида маълумотнома керакми ёки ўша биз билган 17-форма маълумотномасини қандай олиш керак дейсизми? Бу энди жуда осон», – дейилади Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабарида.

Таъкидланишича, эндиликда ички ишлар бўлимларига бориб, навбатда кутиб оладиган маълумотномани Ягона портал (my.gov.uz) орқали олиш имконияти яратилди.

Қайд этилишича, Ягона порталда «Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома» хизматини танлаб, маълумотномани онлайн тарзда олиш мумкин.

Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддат ичида тақдим этилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари