Главная / Спорт / Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон термаси Тошкентда Эронга ютқазиб қўйди
Место рекламы

Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон термаси Тошкентда Эронга ютқазиб қўйди

ФИФА кунлари доирасида бугун, 11 сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Фото: «Championat.asia»
Фото: «Championat.asia»

Учрашувнинг биринчи бўлим голсиз дуранг билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса Меҳди Торабий гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қайд этиш жоиз, у ўйинга захирадан қўшилганди. Мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади. Ўзбекистон термаси эса Эктор Купер қўл остидаги иккинчи ўйинда мағлубиятга учради.

Баҳсни қирғизистонлик Дмитрий Машенцев бошқариб борди. Унга қанотларда ҳамюртлари Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдам берди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аргентиналик мутахассиснинг дебют ўйинида Сурияга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этганди.

Ўртоқлик учрашуви

11 сентябрь, сешанба

Ўзбекистон—Эрон 0:1

Гол: 0:1—67 Меҳди Торабий.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Равшан Ирматов рассудит матч

Равшан Ирматов рассудит матч Кубка Азии Иран – Ирак

Завтра, 16 января, состоится матч между сборными Ирана и Ирака в рамках 3-го тура групповой …