Главная / Технологиялар / Эксперт: Ravon R4 Lada Vesta’га энг кучли рақиб бўлиши керак
Место рекламы

Эксперт: Ravon R4 Lada Vesta’га энг кучли рақиб бўлиши керак

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» жамоат тизимининг раҳбари Константин Крохмаль МДҲ бозорида ўзбек автомобилларининг келгуси савдоси бўйича фикр билдирди, дея хабар берди Sputnik.

1979305-680x362

Фото: Sputnik

«Ravon — ‘Reliable Active Vehicle On Road’ сўзларининг қисқартмаси бўлиб, ўзбек тилига ‘йўлдаги ишончли, фаол автомобиль’ деб таржима қилинади. Машина русумининг номидан бу энг яхши автомобиль экани маълум. Россияда унинг нархи тахминан уч юз минг рубль. Бундай автомобиль учун бу кулгули нарх, албатта,» — дейди Крохмаль.

8982596-680x368

Фото: Sputnik

У Ravon ҳақиқатан ҳам Россияда, Ўзбекистонда ва Украинада жуда яхши сотилаётганини таъкидлаб ўтган.

Крохмалнинг сўзларига қараганда, Ravon R4 ушбу бренд аналоглари билан нафақат нарх, балки асбоб-ускуна бўйича ҳам рақобат қилади: масалан, LED чироқлари, яхшиланган хавфсизлик ёстиғи.

«Ravon R4 Россиянинг Lada Vesta русумига энг кучли рақобатчи бўлиши керак. Бошланғич нарх тўрт юз минг рублдан камлиги айни муддао,» — дейди эксперт.

Крохмалнинг фикрига кўра, GM Uzbekistan автомашина рекламасига кўпроқ эътибор қаратиши керак.

Ўз брендини тарғиб қилиш учун пул аямаслиги керак. Шунда МДҲда унинг савдоси янада сезиларли бўлади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Bloomberg

Қачон учувчисиз самолётларда учишимиз мумкин?

Учувчисиз учиш технологияси бир неча йил ичида тайёр бўлиши мумкин, бироқ на йўловчилар на учувчилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари