Главные новости
Главная / Жамият / ДХХ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида навбатлар ҳосил бўлаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Место рекламы

ДХХ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида навбатлар ҳосил бўлаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари «Озодлик» радиоси сайтининг Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида навбатлар ҳосил бўлаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда «Газета.uz» маълум қилди.

2ysfel15347824898793_b-680x453
Фото: ДХХ Чегара қўшинлари

Радио хабарида қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятини Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан боғлаб турувчи «Водил» ўтказиш пунктини кесиб ўтиш 11 соат вақт олмоқда.

ДХХ Чегара қўшинлари вакили мазкур пункт тўхталишларсиз ишлаётгани (ўтказиш қобилияти суткасига 8000 кишидан ортиқ бўлиб, кунига 6000−6500 киши кесиб ўтмоқда) ва навбатлар кузатилмаётганини маълум қилди.

— Назоратчилар иш ўрни 8 дан 12 кишига оширилган бўлиб, айни вақтда Ўзбекистон—Қирғизистон чегараларини кесиб ўтиш 10−15 дақиқани олмоқда. «Озодлик» эълон қилган навбат тасвирланган фото исталган жойда олинган бўлиши мумкин, аммо «Водил»да эмас, — дея таъкидлади Чегара қўшинлари вакили.

Ҳозирда икки давлат ўтказиш пунктларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг чегараларни қулай кесиб ўтиши учун шароит яратишдан иборат. Ушбу ишлар ҳам ҳар икки томон ўтказиш пунктлари ўтказувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

baol0pdkb9uyelj8v68vb1hfp4fjavdp

«Huvaydo»дан ажойиб ва қимматбаҳо совғалар!

Энди шинам ва замонавий хонадон харид қилиб қимматбаҳо совғаларга эга бўласиз! Биз бундай имкониятни сизга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари