Главная / Жаҳон / Дунёдаги энг кучли музёрар кема фойдаланишга топширилди
Место рекламы

Дунёдаги энг кучли музёрар кема фойдаланишга топширилди

Россиянинг янги музёрар кемаси “Арктика” атом флотига фойдаланишга топширилди. Ушбу кема дунёдаги энг кучли музёрар кема деб эътироф этилган.

“Атомфлот” ва кемани қурган “”Балтийский завод” компанияси раҳбарлари Мустафа Кашка ва Алексей Кадилов Мурманск портида кемани топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашган. Кемани фойдаланишга топшириш маросимида Россия бош вазири Михаил Мишустин иштирок этган.

“Арктика” 22220 лойиҳасидаги музёрар кемалар тоифасига киради. Бу кемалар дунёдаги энг кучлилари ҳисобланади. Улар қалинлиги 3 метргача музларни ёриб, кемаларга йўл очади.

“Арктика”ни қуришга шартнома 2012 йилда имзоланиб, унга 37 млрд рубль ажратилган. Кеманинг узунлиги 173,3 метрни, эни 34 метрни, сув сиғимдорлиги 33,5 минг тоннани ташкил қилади. Ҳаммаси бўлиб шундай кемадан 5 дона қуриш режалаштирилган.

Кема синовлар вақтида 3 ҳафта давомида 4,8 минг денгиз милини босиб ўтиб, Шимолий қутбгача етиб борган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_lpsbzuds3-6l16caxjzvm83bqpo9zt3

“Ўз тилимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин”. Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклиф этилди

Мамлакат конституциясига кўра, қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, расмий тил сифатида эса рус тилидан фойдаланилади. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари