Главная / Маданият / Ўзбек халқ достони – БОБОЛАРДАН ТИНГЛАБ ҲИКОЯ КУНТУҒМИШ

Ўзбек халқ достони – БОБОЛАРДАН ТИНГЛАБ ҲИКОЯ КУНТУҒМИШ

Подшонинг Замонқул деган бир қари эски қули бор эди. Давлатхонага сомон даркор бўлиб қолди. Ўттиз қанорни олиб келиб, сомонни тиқиб жойлайверди. Йигирма қанор тиқиб эди, ўнтаси қолиб эди, иккови жуппай’ бўлиб қанорнинг оғзига йиқилиб қолди. Замонқулнинг кўзи тушди, тура қочди. „Узим ҳам ажинаси бор деб гумон қилиб юрар эдим, нар-мода2 экан“, деб қоча берди. Холбека ойим орқасидан қувди. Замонқул ушлатмай, ташқарига чиқиб, орқасига қараса, Холбека эшикнинг олдига келиб қолибди. Шунда Холбека эланиб-ёлвориб, қулни алдаб бир сўз деб турибди:

boboОқизинг кўзидан қонли ёшини, Учиринг қўлидан давлат қушини, Тан бағишлаб, бобо, сизга тегайин, Келиб кесгин, шаҳзоданинг бошини! Армон билан билмаганин билдиргин, Ханжар чекиб, қора бағрин тилдиргин, Тан бағишлаб, бобо, сизга тегайин, Энди келиб шаҳзодани ўлдиргин.

Замонқул Холбека эканлигини таниб, „Бахти қайтганга қара, мени сеҳр- фусун қиламан дейди, бобонг бу соқолни қаерда оқартган?“ – деб Холбекага қараб бир сўз деди:

Кўзлари қамбарсан. қоши қаламсан, Кўрганларга солган қайғу-аламсан. Сендай санам мендай қулга тегарми, Жодугар, сеҳргар, баттол санамсан!

Замонқул шоҳдан суюнчи олади,

Бек Замонқул беклар беги бўлади,

Беклар беги насиб қилсин ўзига, Банди бошим озод бўлиб қолади.

Холбека лалми қасамлардан1 ичиб: Шу сўзимдан қайтсам, елкамнинг чуқурини кўрмай ўлайин, босган изим орқамда қолсин, – деб, шундай „катта“ қасамлардан ичиб. Замонқулни авраб туриб эди. Замонқул ҳам фириб емас эди, лекин томошайи жамол қилиб туриб эди.

Подшонинг мирохури[1] [2] кўчада келар эди. Қулоғига ғунг-ғунг одамнинг товуши келиб. деворнинг тешигидан қараса. биров томнинг тўрида, Холбека ўртада, Замонқул эшикнинг олдида гаплашиб турибди. Мирохур чопиб кетди. Подшонинг олдига бориб. қуллуқ қилиб:

– Холбекани бир йигит билан подшоликка қарашли сомонхонада кўрдим, Замонқул ҳам ўша ерда, – деди.

Бу сўзни эшитиб, подшонинг қаҳри келиб. илондай заҳри келиб, жаллод, мирғазабларига[3] фармон берди: Замонқулни кўргандан ўлдиринг! У икковини аркони давлатга ўлдирмай, ҳозир қилинг!

Икки юз жаллод, тўрт юз мирғазаб, қанча оломон билан сомонхонага равона бўлди. Замонқул Холбеканинг олдидан чиқиб: „Подшодан суюнчи оламан“, – деб келаётир эди, бир одам кўриб:

Қоч, Замонқул, ўласан! – деди.

Замонқул: – Замонқулнинг нимаси ўлади! Замонқул хушхабар олиб келаётибди, подшо ҳеч нарса бермаса ҳам, банди бошим озод бўлиб қолади деб бораётиб эди, бир жаллод чопиб келиб, қилич билан қўйиб юборди, Замонқул бечоранинг банди боши озод бўлиб қолаверди.

Подшонинг мирғазаб, жаллодлари сомонхонага кириб, Кунтуғмиш билан Холбеканинг икки қўлини боғлаб, сийнасини доғлаб, олдига солиб ҳайдаб, бошига қамчи ёғдириб уриб бораётир. Шунда Холбека ойимнинг бошига тушган таёқ ўзига билинмай, ёрига раҳми келиб, жаллодларга эланиб бир сўз

деди: Узоқда қолгандир манзили – жойи, Сабил бўлди Холбеканинг саройи. Мени ўлдир, ёримни озод айланглар, Бу ишда ёримнинг йўқдир гунойи. Қулоқ сол, жаллодлар, қилган додима, Қайтайин, етмай ўлдим муродима. Мени ўлдир, ёримни озод айланглар, Бир ўғлон ўлмасин касофатима.

Жаллодлар: – Бу бахти қайтган баччағар ҳали ҳам аввалги катталигини қилади, ҳали таёқ ўтган йўқ, қаттиқроқ уринг, – деб илгаригидан кўпроқ урди. Шунда Кунтуғмиш ёрининг аҳволига раҳми келиб. жаллодларга эланма, деб бир сўз деди:

Аё, нозлим, бир гапим бор. англаб ол, Мен сўзлайин, зеҳнингни қўй, қулоқ сол. Жаллодларга эланмагин, бўйингдан, Гавҳарни не билсин ушлаган сопол. Ёмоннинг қарори бўлмас бир ерда, Кишига касоти1 тегар тор ерда[1] [2], Гавҳарни не билсин ушлаган сопол, Зарнинг қадрин заргар билар ҳар ерда! Пайдо бўлдим икки гавҳар донадан, Парвоз қилиб учдим манзилхонадан. Улим учун ғам емайман, бўйингдан, Армоним, бир ўғил эдим, онадан.

Холбека Кунтуғмишнинг бу сўзларини эшитиб: „Ҳай аттанг, ёлғиз ўғил экан“, – деб кўнгли бузилиб, кўзидан ёши тизилиб, бағри эзилиб, жаллодларга бир сўз деб турибди:

Жаллодлар, айтайин сенга бир сўзни, Мени деб тарк этди кеча-кундузни. Эсиз, ёрим ёлғиз экан онадан, Ирим қиб мерганлар отмас ёлғизни…

Кунтуғмиш Холбекага қараб бир сўз деди:

Тингламас бу душман кўп оҳу зоринг Кўрармиз ҳар нима келганда борин. Кўп эланиб жавлон урма душманга, Мард бўлсанг, мардона тургил, эй ёрим. Ошиқ бўлиб, қанча хуноба ичдик, Излаб келдим, икки ошиқ қўшилдик, Ялиниб душмандан обрў олгунча, Мардоналик билан ўлган яхшидир.

Подшонинг олдида умаролари1… ўтириб эди; подшо маслаҳат сўраб айтди: – Аркони давлатим, уламо-муфтиларим[3] [4], иноқ вазирларим, кенгашдош доноларим! Мендай улуғ подшонинг ҳайбатидан қўрқмай, хавфтарс қилмай[5], подшо хонадонига хиёнат қилувчиларни нима қилмоқ керак?

Аркони давлат гуриллаб бирдан арз қилдики. – Э тақсир, подшойим! Осиб ўлдирдингиз – кўрдик. минордан ташладингиз – кўрдик, тўпга солиб отдингиз – кўрдик. Бу беадабларга шундай жазо берамиз: бир туяни олиб келиб сўямиз, терисини тулум[6] қилиб. хом терига икковини зич қилиб тиктирсангиз, бир асов байталнинг думига тақиб, чўл жазирага ҳайдаб юборсангиз, буларнинг ўлигини ғажир-қузғунлар еб кетса, – деб подшога маъқул қилдилар.

Подшо буюриб, бир туяни сўйиб, тулуп қилиб, икковини зич қилиб ХОМ терига тиқиб, дарвозадан чиқариб, бир асовнинг думига тақиб, бир чўл жазирага қаратиб, кўп одам чувлаб ҳуркитиб, ҳайдаб юборди. Асов байтал ҳуркиб, икковини судраб, чўлга улоқиб кетди. Байталнинг думи бир тола, ярим тола узила-узила, олти кун деганда тулум бир ерда тушиб қолди. Хом тери офтобнинг ҳарорати билан қуриб, чунон қисдики, темирдай беркитди.

Шу вақт Холбека узилиб қолганини билиб, Кунтуғмишга бир сўз деди:

Наркас-наркас[7] хумор кўзлар сузилиб,

Ҳасратингдан юрак-бағрим эзилиб, Валламат, танингда қувват бормиди, Бизлар қолдик дейман чўлда узилиб!..

…Бир тоғдан бир қузғун давра об1 учди… Ногоҳондан кўзи тулумга тушди.

Қанотин чимириб қўниб устига Чўқиди-чўқиди тулумни тешди. Қўлин солиб иккаласи йиртишди, Соғ-саломат шу тулумдан чиқишди.

Кунтуғмиш омон-эсон, сиҳат-саломат ёри билан терининг ичидан чиқиб қарасалар, қўрқинчли жазирама бир чўлга тушиб қолибдилар. Эл қаёқда, йўл қаёқда – ҳеч нарсани билмадилар. Атрофга қарайди, ҳеч нарса кўринмайди. Кунтуғмишнинг кўзига узоқдан соядай қорайиб бир нарса кўринди. Кўнглида айтди: „Шу қора ё тоғ бўлгай, ё бир қора дарахт – эл бўлгай“, деб иккови қўл ушлашиб шу тарафга равона бўлди…

Кўринган тоғ эди. Кунтуғмиш ва Холбека шу ерда биргаликда ҳаёт кечирдилар, эгиз ўғилли бўлдилар. Атрофдан одам дарагини топарман деб, Кунтуғмишнинг кирмаган ғори, чиқмаган чўққиси қолмади. Лекин одамлар яшайдиган манзилларга асло йўл тополмади…

…Йилдан йил ўтди, Кунтуғмиш асло эл-йўл тополмади. Болалар учга кирди. Шу тоғда Кунтуғмиш чиқмаган ҳеч бир чўққи қолмади. Лекин жуда узоқда. бир баландда, қияли чўққи бор эди…

Кунтуғмиш ана шу чўққини мўлжаллаб уч кун юрди ва карвон йўли устидан чиқиб қолди. Шу йўлдан ўтиб кетаётган зангарлик савдогар Азбархўжа нон бераман деб, Кунтуғмишни шу атрофдагиёлғизгина булоқ бошига ўрнашиболгандаҳшатли аждарга қарши йўллайди. Кунтуғмиш аждарни ўлдиради. Сўнг Азбархўжа билан дўст тутинишади. Танишув мобайнида Кунтуғмишнинг хотини гўзал Холбека эканини билиб олган А збархўжа дўстига хиёнатқилади. У ни маст қилиб, кигизга ўраб, устидан тош бостириб қўяди. икки ўғлини эса далада қолдиради. Зангар шоҳи Буврахонга бериш учун Холбекани олиб йўлга тушади. Орадан бир кунўтгач, Кунтуғмишнинг мастлиги тарқаб, кигиздан халос бўлади. Тепалик ён бағридан оч ва қаровсиз юрган икки ўғилчасини ҳам топади.

…Кунтуғмиш болаларини қўйнига солиб, карвонларнинг изини олиб, чопган отдай равона бўлиб, югуриб қува берди. Бир ҳафта деганда Тажан дарёнинг лабига борди. Қараса, Алдархўжа[8] [9] хавотир қилганидан „Мабодо орқамиздан Кунтуғмиш келса, сувдан ўтолмасин, маҳтал бўлиб орқамиздан етолмасин“, деб дарёнинг қайиқча-кемаларини ҳам сувга оқизиб кетибди.

Кунтуғмиш у ёқ-бу ёққа югуриб кўрди, кема-қайиқ тополмади. Ахир иложини топмай, икки боласини йўргаклаб, ўзини сувга чоқлаб дарёдан юзиб ўтмоқчи бўлди. Боласининг биттасини оғзига тишлаб, у биттасини дарёнинг лабига қўйиб, дарёга кириб, бирор ўттиз қулоч уриб эди, у битта боласини қўйган ерининг олдида бир туп ғиша бор эди, шунинг остида бир қизилияк2 қари бўри писиб ётар эди. Полвон узагандан кейин бўри боланинг белидан тишлаб олиб кетаберди. Бола қўрқиб „Ота!“ деди. Отаси қараса, бўри тишлаб олиб бораётибди. „Воҳҳ!“ деб эди, оғзидагиси ҳам сувга тушиб кетди. Уни бир балиқ ютди. Кунтуғмиш; „Бу-ку ўлди, унисига етармиканман“, деб сувдан чиқиб қувди. Икки оёқлига тўрт оёқли нега етказсин, у ҳам қутулиб кетди. Шунда Кунтуғмиш болаларидан айрилиб, қанотидан қайрилиб, икки боласининг фироқида Холбекани ҳам эсидан чиқариб: „Эй замона! Қишу ёзингни, кўпу озингни, ўрдак-ғозингни, кеча-кундузингни, ой. офтоб, юлдузингни, осмон-ерингни, ҳар на борингни, бор, энангга бер!” – деб қадди букилиб, ҳар бир кўзидан қатра-қатра ёш тўкилиб, бир дарди минг бўлиб, ичи ғамга тўлиб, жунун савдоси қилиб, ўз ҳоли-аҳволига наъра тортиб айтган сўзи:

Хонумоним бўлди чун барбод дастингдан, фалак! Бўлмади ғамгин бу кўнглим шод дастингдан, фалак! Қилмадинг асло дилим обод, дастингдан, фалак!

То қиёмат дод этарман, дод дастингдан, фалак!

Кунтуғмиш фарзанд доғига сира тоқат келтиролмай, нолишига осмон-ер тебраниб. йиғлаб борар эди. Шу вақтда унинг ноласини эшитиб, бир чўпон келиб қолди. Қараса, бир одам шерҳайбатли, йўлбарс сифатли бир киши фалакдан шикоят қилиб, йиғлаганига тоғу тошлар сув бўлиб турибди. Чўпон қўйни қўйиб, Кунтуғмишнинг олдига келиб: – Нега мунча йиғлайсан? – деб бир сўз деди:

Эшитганни ингратади нолишинг,

Нолишинг титратар кўлнинг қамишин, Бу ерларда борми сенинг танишинг? Ғамга тўлган, йигит, қайдан бўласан?

Кунтуғмиш чўпондан хабари йўқ, ўз ҳолига йиғлаб борар эди, кўзини очиб қараса, бир чўпон келиб, „Қайдан бўласан?“ – деб сўз сўраб турипти. Кунтуғ- миш кўнгли қайнаб, бир дардманд тополмай, ичи ғамга тўлиб турган эмасми, чўпонни мунгдош билиб: – Э бечора. бери кел, – деб чўпонга қараб бошидан ўтган машаққатларини айтиб… бир сўз деди:

Дўрман менинг мамлакатим, Қайрилиб синди қанотим, Кунтуғмиш дер менинг отим, Полвон номи нишон бўлди. Қулоқ солгин нолишима, Йўқ савдо тушди бошима, Мен етдим йигит ёшима. Бир куйгур кирди тушима, Хотирим паришон бўлди. Ёр-ёр дедим қонлар ютиб, Ҳар гарафга кўзим тутиб, Олдим ёрнинг нардин утиб, Жойим кўшку айвон бўлди. Йиғлайин қанотим синди, Эсиз, бахтим қаро бўлди, Подшосига бўлдим банди, Қутулмоғим гумон бўлди. Кўндим шунда тақдирига, Қойил манглайнинг шўрига, Бизларни тиқди терига Бу кенг дунё зиндон бўлди. Қилди душманлар маломат, Кўрдик бир неча аломат, Чиқдик теридан саломат, Яна кўнгил равшан бўлди. Қулоқ солгин ушбу доққа, Кўзимни солдим ҳар ёққа, Неча вақтлар чўлда кезиб, Ахир келдик Муғол тоққа, Муғол тоғи ватан бўлди. Бир-бировга бўлиб пайванд, Кўнгилларни қилиб хурсанд, Насиб бўлди икки фарзанд, Яна кўнгил равшан бўлди. Қидирдим алвон-алвонга. Югурдим тоғда ҳар ёнга, Тўрт йил юрдим Муғол тоғда, Дучор келдим кўп карвонга. Узимни сотдим бир нонга, Қимматимиз бир нон бўлди. Шириндир одамнинг жони. Ҳар кимнинг элда даврони. Ўзимни сотиб бир нонга, Мен ўлдирдим аждаҳони. Номус билан орим кетди. Қаторимда норим кетди, Шароб бериб, маст қиб мени. Карвон ёрим олиб кетди. Дўст карвоним душман бўлди. Сўзламакка кўнглим толиб, Зулфим белимда ирғолиб, Қўш боламни топиб олиб, Кўнглим йўлга равон бўлди. Бирини солиб ийнима, Бирини солиб қўйнима. Қўш боламни топиб олиб, Келдим Тажаннинг бўйина. Утмаклигим гумон бўлди. Бировини ютди балиқ, Ул ер билан яксон бўлди… Аримай манглайнинг шўри, Биттасин обкетти бўри, Уни кўрмак гумон бўлди. Қарорим йўқ, турай десам, Мадорим йўқ, юрай десам, Уйим йўқдир, борай десам, Ватаним йўқ, кирай десам. Ёрим йўқдир, кўрай десам, Қўзим йўқ, ўргилай десам, Ажал етмас, ўлай десам, Чўпон, бошим сарсон бўлди!

Чўпон: – Э бечора, дардинг оғир экан, – деб қўшилиб йиғлаб, – мен қўйларни қайтариб олай, сени чўпонларнинг қўшхонасига олиб бораман, биз билан бирга бўласан, ўзингга келганингдан кейин Дўрман йўлини кўрсатиб, озиқ-овқат бериб, сени кузатамиз, – деди полвонга тасалли бериб, қўйига қараб кетди.

Чўпон қўйларини қайтариб юриб эди. Кунтуғмиш бораётган йўлини ҳам қўйиб, бошқа бир йўлга тушиб, кўнгли жўш уриб: „Бор дунёнгдан кечдим!“ деб бу сўзларни айтиб кета берди:

Ёр дедим, хуноба[10] ичдим,                               Гадолик йўлига тушдим,

Эй дунё, баҳрингдан кечдим.                           Қаландар бўлганим бўлган.

Аввал айрилдим боримдан,                                    Эшитинг оҳу зоримдан,

Икки болам ҳам ёримдан                                        Қаландар бўлганим бўлган…

Чўпон бўридан чўчиб ёйилган қўйларни тўплаб қараса, Кунтуғмиш йўқ, қаёққа кетганини билмай, шу орада бўлса, келиб қолар деб, қўйни ҳайдаб кетди.

Энди Кунтуғмишнинг болаларидан эшитинг.

…Олим сайёд1 деган қатағонлик сайёд бир катта тўрни дарёга ёзиб ўтириб эди. Полвоннинг боласини ютган балиқ шу сайёднинг тўрига тушди. Кўтариб олсалар бир катта балиқ тушибди. Ичини ёрди: „Ота“ деб ичидан бир бола чиқа келди. Олим сайёд ҳайрон бўлиб, болани уйига олиб бориб, фарзанди йўқ эди, тарбия қилиб боқа берди.

Энди бўри олиб қочган боладан сўз эшитинг.

Бўри болани олиб қочди, бир-икки қирдан ошди. Ўнта чўпон итига ош пишириб ётиб эди, бўрининг гузари шулар устидан тушди. Чўпонларнинг кўзи тушди, итини қўшди, бўри шошди, болани ташлаб қочди. Чўпонлар болани тушириб олиб, ҳайрон қолиб, бирови айтди: „Қирга чиққан хотиннинг боласи“. Биров деди: „Мўлтонининг боласи“, биров айтди: „Бир уйқучи, бефарқ хотиннинг боласи“.

Шу ерда ўн бир чўпон доим бир қўшхонада[11] [12] эди. Кунда кечқурун бари йиғилиб келар эди. Кечқурун бояги – Кунтуғмишга учрашган чўпон қўйларини ҳайдаб келса, жўралари: – Э биродар, бизлар букун бўридан бир бола тушириб олиб қолдик, – деб ўртага олиб турибди. Чўпон кўнглида айтди: „Ҳалиги шўрлининг боласи“.

Орадан бир-икки кун ўтмай овоза бўлиб қолди: „Олим сайёд балиқнинг ичидан битта тирик бола топтан эмиш“. Буни ҳалиги чўпон эшитди: „Ҳалиги шўрлининг боласи“, деб юрди.

Чўпонлар бўрини „гурк“[13] дер экан, ўз оти ўзи билан боланинг отини Гуркибой қўйдилар. Балиқни сайёдлар „моҳи“[14] дер экан, унисининг отини Моҳибой қўйдилар. Болаларни тарбиятда қўйиб, энди сўзни Холбека ойимдан эшитинг.

Алдархўжа Холбекани Буврахон подшога кўриниш қилди. Подшо қараса, Холбека ойимнинг қадди букилиб, ранглари сарғайиб, қовоғи тортилиб, таёқдай қотиб, қизил – ол қонига ботиб, илгариги ҳусни жилваларидан юздан бири ҳам қолмабди. Шунда подшо: „Ҳай аттанг, эсиз Холбека con бўпти-я“, деб аркони давлатининг ичида Холбекага қараб бир сўз деб турибди:

Бир вақтингда банот бичдинг тўнликка, Қарайман, этагинг кепти енгликка. Қайда қолди қошингдаги ҳамроҳинг, Ўзинг кепсан карвонларман, Холбека?

От чопилар баланд тоғнинг остидан, Жон қутулмас мендай шоҳнинг қасдидан, Қайда қолди қошингдаги шаҳзоданг, Ёлғон дема, сўзла, нозлим, ростидан!

Холбека ойим шоҳдан бу сўзларни эшитиб, товушининг борича чинқириб, кўнгли бузилиб, бағри эзилиб, кўзининг ёши маржондай тизилиб, бир сўз деди: Подшо, сизга айтай гапнинг бўлганин, Орага солмайин сўзнинг ёлғонин.

Саҳар вақти икки қўлим бойланди, Билмайман, ёримнинг тирик, ўлганин.

Во ҳасрато, ичар сувим лойланди, Фалокат бошима ёмон айланди. Қор-ёмғирдай қамчи ёғди бошима, Саҳар вақти икки қўлим бойланди…

Бир боғчада олма эди, нор эди Айрилган қул бир кўрмоққа зор эди. Билмайман ёримнинг тирик, ўлганин, “Эна” деган икки ўғлим бор эди. Сувсиз чўлда болаларим ўлгандир, Армонман гўдаклар нобуд бўлгандир, Гўдакларнинг ҳеч кими йўқ қошида, Танасини қарға-қузғун олгандир. Оҳ тортганда оҳим ипдай эшилди, Айрилиқдан сийна-бағрим тешилди. Гапнинг бўлгани шул, эй тақсир, подшо, Дийдор бугун сизга келиб қўшилди.

Буврахон аркони давлатга савол қилди: – Э умаролар, вазири донолар! Подшо ғазаб қилиб, икки одамни бир терига тиқиб, бир асовнинг думига тақиб, жазирайи оташга ҳайдаб юборса, шундан чиқиб, бола-чақали бўлган деб, ҳеч эшитганларинг борми?

Аркони давлат бари жойидан туриб, қўл қовуштириб:

– Тақсир подшойим, бу синоатни бизлар тугул, илгари ўтганлар ҳам кўрган эмас, – деб жавоб берди.

Подшо айтди: – Шу иккови тери ичида, чўл-жазирада омон қолган экан, ўша икки гўдак ҳам шу Хўжадан отасининг қасосини олмай қўймас. Мен шу баччағар хўжага Холбекани обкеб бер, деган эканманми!? Азбархўжани зиндонга ташланглар, молларини подшоликка ўтказинглар! – деб фармон қилди.

Жаллод келиб Азбархўжани зиндонга ташлади. Подшо Холмўмин ясовулбошига қараб: -Э Холмўмин ясовулбоши! Бор. Холбекани сенга бердим! – деди.

Холмўмин жойидан ирғиб туриб, қўл қовуштириб, қуллуқ қилиб Холбекани уйига олиб бориб боқа берди. Холбека ойимни боқмоқда қўйиб, икки калимани ўзга жойдан эшитинг.

Савол ва топшириқлар:

  1. Холбеканинг „лалми қасамлар” ичишини қандай изоҳлайсиз? Умуман қизнинг сомонхонадаги ҳолатини изоҳлашга ҳаракат қилинг.
  2. Замонқул қандай одамлигини, унинг ўлимига нима сабаб бўлганлигини достон матнига таяниб асослашга урининг.
  3. „Гавҳарни не билсин ушлаган сопол” ифодасини изоҳланг ва унинг достон қаҳрамонлари ҳаётига алоқадор жиҳатларини топинг.
  4. „Пайдо бўлдим икки гавҳар донадан“иборасини шарҳланг.
  5. Холбеканинг: „Эсиз, ёрим ёлғиз экан онадан, Мерганларирим қиботмасёлғизни“, деган сўзлари мазмунини тушунтириб беринг.
  6. Йигитнинг: „Ялинибдушмандан обрў олгунча. Мардоналик биланўлганяхшидир”, тарзидаги фикри унинг шахсиятидаги қайси жиҳатлардан далолат беради?
  7. Достондаги „…қизилияк қари бўри“ тасвирига чуқурроқ эътибор қилинг. Уни изоҳланг.
  8. Кунтуғмишнинг замонга қарата қилган хитобини, норозилигини қандай изоҳлайсиз? Шу тўртликнинг услубини достоннинг умумий оҳанги билан солиштириб кўринг.
  9. Достонда Кунтуғмиш тилидан: „Номус бнлан орим кетди, Қаторимда норимкетди“, кабн надоматл и гаплар айтилган. Бу сатрлар орқали айнан нима дейилмоқчилигини аниқланг.
  10. Асардаги Кунтуғмиш билан танишган чўпон ҳақида фикр билдиринг. Унинг инсоний фазилатлари ҳақида достон матнига таяниб мулоҳаза юритинг.
  11. Буврахоннинг Холбекага қарата айтган: „Қарайман, этагинг кебди енгликка”, шаклидаги маломати мазмунини тушунтириб беринг.
  12. Холбеканинг: „Во ҳасрато, ичарсувимл о йла иди. Фалокатбошима ёмонайланди”, тарзидаги шикоятинингобразпи ифодаларини тушунтиринг.
  • * ♦

[1] Касоти – “касофати” сўзининг қисқарган кўриниши.

[2] Тор ерда – ноқулай вақтда.

[3]               Умаролари амирлар, амалдорлар.

[4] Уламо-олимлар. муфтилар – фатво берувчи линий арбоб.

‘ Хавфтарс қилмай хавфсирамай, қўрқмай.

[6] Тулум сўйилган жонлиқ терисига нимадир тиқиб тирикдай килиб қўйиш.

[7] Наркас-наркас наргис. Чиройли кўз сифати.

[8] Об – олиб.

1 Қизилияк тишлари тўкилган.

[10] Хуноба – қонли сув, қон ютдим маъносида.

[11]              Сайёд – овчи.

[12]              Қўшхона – чўпонлар йиғиладиган жой.

’ Гурк тожикча “бўри” демакдир.

[14] Моҳи – тожикча “балиқ” демакдир.

[1] Лалми қасам ёлғон қасам.

[2] Мирохур подшо отбоқарлари бошлиғи.

Мирғазаб – зиндон назоратчиси.

Биринчи сахифа >>>

Давоми >>>

Check Also

bezymyannyj-3-680x378

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироқлар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги қойилмақом 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари