Главные новости
Главная / Жаҳон / Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашув учун жой танлади
Место рекламы

Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашув учун жой танлади

АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашув бўлиб ўтадиган жойи маълум бўлганини ва тез орада бу ҳақда эълон қилишини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

tramp-kim-chen-680x386Фото: AP Photo

«Биз учрашув учун мамлакат танладик, аммо бу ҳақда кейинроқ эълон қиламиз. Ким Чен Ин ҳам мен ҳам буни интизорлик билан кутяпмиз», — дейди Трамп Шимолий Корея генерали Ким Кен Чхол билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, КХДР билан музокаралар натижасида «катта натижа»га эришилишга муваффақ бўлинган.

Аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин февраль охирида саммит ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс музокаралардан сўнг Трамп ва Шимолий Корея генерали денуклеаризация масаласида келишувга келгани, бироқ ҳозирча КХДРдан санкцияларни ечиш ҳақида гап кетмаётганини маълум қилган.

Трамп ва Ким Чен Ин илк бор 2018 йилннг 12 июнь куни Сингапурда учрашган ва унинг натижаларидан мамнун эканликларини маълум қилган. Конгрессмен Майкл Макколнинг фикрича, янги учрашув Ханоеда ўтиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

6hivem32fo-warn1qnrzwiydc7qwgkej

Портлашлар Қозоғистондаги ҳарбий қисмдаги ёнғинни ўчиришни бошлашга имкон бермаяпти

Портлашларнинг давом этиши Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмдаги ёнғинни ўчиришни бошлашга имкон бермаяпти, деб маълум қилди …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари