Главная / Жаҳон / Disney 1980 йилдан бери илк бор йилни зарар билан якунлади
Место рекламы

Disney 1980 йилдан бери илк бор йилни зарар билан якунлади

Фото: Reuters

Disney компанияси октябрь бошида якунланган 2020 молиявий йил ва унинг 4-чораги бўйича ҳисобот тақдим этди. Унга кўра, компания 2019 йил кўрилган 10,4 млрд доллар фойда билан 2020 молиявий йилни 2,8 млрд доллар зарар билан якунлаган. Таъкидланишича, компания бундай салбий натижани 1980 йилдан бери илк бор қайд қилди.

Компаниянинг 4-чоракдаги тушуми 23 фоизга камайиб, 14,7 млрд долларни ташкил қилган. Ушбу чоракда кўрилган соф зарар эса 710 млн долларни ташкил қилган. Ваҳоланки, компания 2019 молиявий йил 4-чорагидаги 777 млн доллар фойда кўрган.

Компания қаторасига иккинчи чоракни зарар билан якунлаган. Бунгача Disney 2001 йилдан бери чорак бўйича зарар кўрмай келган. Компаниянинг тушуми бир йил ичида 6 фоизга камайиб, 65,4 млрд долларни, соф зарари эса 2,8 млрд долларни ташкил қилган.

Бироқ инвесторлар Disney натижаларини ижобий қабул қилишди ва компания акциялари ҳисобот эълон қилингандан кейин 6 фоизга қимматлади. Бу ҳолат, биринчидан, натижалар кутилгандан анча яхшироқ бўлгани билан боғланган. Иккинчидан, компаниянинг 2019 йилда ишга туширилган Disney+ стриминг хизмати яхши натижалар кўрсатган: унинг обуначалари сони августдаги 60 млндан октябрь бошида 73,7 млнгача ошган, 4-чоракда кўрган зарари эса таҳлилчилар прогноз қилгандан анча камроқ бўлган ва 580 млн долларни ташкил қилган.

Компаниянинг кўнгилочар боғлар ва истеъмолчилик маҳсулотларига ихтисослашган бўлинмаси 4-чорак давомида 1,1 млрд доллар зарар кўрган. Disney киностудиясининг операцион даромади кўплаб янги фильмлар намойиши 2021 йилга кўчирилгани сабабли 61 фоизга камайиб, 419 млн долларни ташкил қилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

pdcbr896toa1tdp0lzvilwtqqojbtybs

Тиграй қирғини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар бўлмоқда?

Эфиопияда ҳукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халқ фронти» кучлари ўртасида зиддият авж олмоқда. Тиграй провинциясини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари