Главные новости
Главная / Жамият / Дипломатия талабаси ўзини осишига НБлар ёки бирор босим ўтказилганлиги сабаб бўлмаган
Место рекламы

Дипломатия талабаси ўзини осишига НБлар ёки бирор босим ўтказилганлиги сабаб бўлмаган

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети «Халқаро муносабатлар» бўлимининг 23 ёшли 4-курс талабаси Юнусобод 12-даҳасидаги жамоат жойда арқонга осиғлиқ ҳолатда топилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Фото: UZ24
Фото: UZ24

Ш.М.нинг жасади 15 январь куни эрталаб тахминан 7:50 да Юнусобод 12-даҳа одамлар ўтадиган йўлакдаги дарахтларнинг бирида осиғлиқ ҳолатда топилган.

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Ш.М.нинг танасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, йигит сиртмоқ орқали нафас олиш йўллари бўғиб қўйилиши — механик асфиксия туфайли вафот этган.

Ш.М. нима сабабдан ўзини осгани ҳозирча аниқланмаган.

Прокуратура ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Турли ОАВларда талабанинг ўзини осишига НБлари кўпайиб кетганлиги учун курсни бошқатдан ўқийсан, деган сабаб кўрсатилган эди. UZ24 университет билан ушбу ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида боғланди.

ЖИДУ вакиллари талабанинг қаттиқ босим остида бўлганлигини рад этди. У мунтазам равишда дарсларда қатнашиб келганлигини ва тартибли талаба эканлигини айтишди.

Шунингдек, Ш.М. ўқиш-контракт тўловининг 50 фоизини тўлаб қўйган бўлган.

У дарслардан сўнг инглиз тили ва корейс тилларида қўшимча дарслар ўтган. Ҳодисадан бир кун олдин дўстларига қариндошиникига кетишини ва у ерда қолишини билдирган. Ушбу воқеадан кейин аниқлаштирилишича, унинг Тошкент шаҳрида қариндошлари бўлмаган.

Ш.М. университет томонидан ўтказилган психологик сўровномаларда қатнашган ва ўзини масъулиятли, кучли ва жавобгар ҳисли инсон сифатида кўрсатган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

ooyjnrvz0aefy8zstwneu7b1gfohggrh

Трактор олди-сотдиси билан шуғулланишни ваъда қилган фирибгар ушланди – ИИВ

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 2019 йил 18 июнь куни Россия Федерацияси фуқароси, ООО “Agro invest” …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари