Главные новости
Главная / Жамият / Diamond Princess лайнерида яна 67 киши коронавирусга чалингани аниқланди
Место рекламы

Diamond Princess лайнерида яна 67 киши коронавирусга чалингани аниқланди

Аввалроқ Япония ҳукумати 11 нафар йўловчига кемани тарк этишга рухсат берганди. Улар ёши 80дан ошганлар бўлиб, соғлигида коронавирус билан боғлиқ бўлмаган муаммолар пайдо бўлган.

Японияда карантинда сақланаётган Diamond Princess круиз лайнери бортида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ яна 67та ҳолат қайд этилди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Кацунобу Като.

Шундай қилиб, ОАВнинг қайд этишича, кема бортида коронавирусга чалинганлар сони 285 нафарга етган.

Шу боис барча йўловчилар ва экипаж аъзолари кема бортида карантинда сақланмоқда.

Аввалроқ Япония ҳукумати 11 нафар йўловчига кемани тарк этишга рухсат берганди. Улар ёши 80дан ошганлар бўлиб, соғлигида коронавирус билан боғлиқ бўлмаган муаммолар пайдо бўлган. Улар қуруқликда карантинга жойлаштирилган.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 66,5 минг кишига етган, 1,5 минг киши вафот этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

pfltzylcpewhtjz-wtphqh1ruxfsipe

Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жамоат фондига маблағ ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини «Меҳр-шафқат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари