Главные новости
Главная / Жамият / Деновдаги эски бозорда бузиладиган мулкларга компенсация тўлаб берилади — туман ҳокимлиги
Место рекламы

Деновдаги эски бозорда бузиладиган мулкларга компенсация тўлаб берилади — туман ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти Денов шаҳри марказидаги «Бободеҳқон бозори»да савдо қилувчи тадбиркорлар эски бозорнинг ёпилиши, расталар ва савдо дўконлари янгисига кўчирилишидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали бот-бот чиқиш қилмоқда.
Фото: t.me/dthaxborotxizmati

Денов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 7 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган навбатдаги видеолавҳа юзасидан расмий муносабат билдирди.

«Денов тумани марказида жойлашган деҳқон бозори атрофи бутунлай издан чиққанлиги ва аҳолига жуда катта ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги инобатга олиниб, марказий деҳқон бозори ва унинг атрофидаги хизмат кўрсатиш объектларини «Намозгоҳ» маҳалласида янги қурилган замонавий бозорга кўчириш белгиланган.

Шунга мувофиқ, ҳозирда эски деҳқон бозори янгисига кўчирилди. Бу ерда сотувчи ва харидорлар учун зарур барча қулайликлар яратилган. Бозорда 1300 ўринли савдо расталари мавжуд, деҳқонларга ўз улгуржи маҳсулотларини сотишлари учун ҳам шароитлар қилинган. Бундан ташқари, 43та дўкон ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мослаштирилган. Бир қатор умумий овқатланиш шохобчалари, автомобиллар учун тураргоҳ аҳоли хизматига шай.

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган видеолавҳада туман ҳокимлиги вакилларининг марказий деҳқон бозори атрофидаги хизмат кўрсатиш объектлари эгалари билан учрашуви акс этган бўлиб, унда мулк эгалари эски деҳқон бозори атрофидаги хизмат кўрсатиш объектлари биноси учун компенсация бериш, янги деҳқон бозори ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мослаштирилган дўконлардан жой ажратишни сўрашган.

Учрашувда мулк эгаларининг ушбу талаблари инобатга олиниши, уларга тегишли объектлар қиймати баҳоловчи ташкилотлар томонидан тўлиқ баҳолаб бўлингач, ўрнатилган тартибда компенсация тўловлари тўлаб берилиши, шунгача янги деҳқон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мослаштирилган дўконларда ижара шартномаси асосида фаолият юритишлари мумкинлиги тушунтирилди», дейилади туман ҳокимлигининг расмий муносабатида.

Kun.uz Деновдаги марказий деҳқон бозори олдидаги кўчаларда тартибсизлик келиб чиқаётгани борасида репортаж тайёрлаган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

d-thloiphbwyip6vxriapt_5nbysanpl

Чет тили имтиёзи мавжуд абитуриентлар алоҳида гуруҳланади ва уларга 1 соат вақт ажратилади – ДТМ

Кириш имтиҳонларида чет тилидан тест синовларини бажарадиган ва бажармайдиган абитуриентлар алоҳида тарзда гуруҳларга ажратилади ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари