Главные новости
Главная / Технологиялар / Давлатимизда 29 миллионга яқин мобиль қурилма рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?
Место рекламы

Давлатимизда 29 миллионга яқин мобиль қурилма рўйхатга олинди. Энди улар кузатиладими?

2019 йилнинг 1 апрелидан 1 ноябрга қадар қарийб 29 млн мобиль қурилма UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошевга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Вазир ўринбосари, шунингдек, мобиль қурилмалар IMEI кодларининг рўйхатга олиниши билан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари йиғилиб, телефонлар кузатилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзларга ҳам изоҳ берди.

Йўлдошевнинг сўзларига кўра, янги тизимни жорий қилиш жараёнида вазирлик Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан UZIMEI тизимидан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича идоралараро битим тузган.

«Қайси ҳолатда фуқарога нисбатан маълумот керак бўлганда, тизимнинг функцияларидан фойдаланиш тартиблари битимда кўрсатилган. Яъни оператор ўзи мустақил равишда бирор бир фуқарога тегишли бўлган шахсий маълумотларни учинчи шахсга беришга ҳаққи бўлмайди. Фақатгина Ички ишлар вазирлигининг битим доирасидаги, яъни регламент доирасидаги тартиблар бўйича маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади», – деди Қаҳрамон Йўлдошев душанба куни матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишнинг биринчи босқичида – 1 апрелдан 1 ноябргача бўлган даврда фаол SIM-картаси бўлган барча мобиль қурилмалар автоматик UZIMEI тизимига киритилди.

Kun.uz аввалроқ IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишда билиш керак бўлган энг муҳим маълумотларни тақдим этган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ur8g_fpoln2v11qmuhoawnoss8qtntr4

Samsung Galaxy Note10’нинг дизайни ошкор қилинди

Интернетда Samsung’нинг янги флагман смартфони Galaxy Note10’нинг суратлари эълон қилинди. Суратларда қурилманинг дизайни тўлиқ ошкор …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари