Главная / Сиёсат / Давлат иштирокидаги корхоналарнинг сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом лойиҳаси ишлаб чиқилди
Место рекламы

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом лойиҳаси ишлаб чиқилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди.

Агентлик хабарига кўра, низомда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган барча хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари таъсисчи ҳисобланган унитар корхоналар ўз расмий веб-сайтига эга бўлиши ва уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириши ва ошкора этиши белгиланмоқда:

  • корхона тўғрисидаги асосий маълумотлар;
  • бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
  • корхона томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, матбуот-релизлар ва кундалик фаолият тўғрисидаги бошқа ахборот;
  • давлат иштирокидаги корхона ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
  • корхонанинг улуши мавжуд бўлган корхоналар, бўш турган, фойдаланилмаётган, носоҳавий активлари ва улар тўғрисидаги асосий ахборотлар;
  • бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар;
  • бошқарув ва назорат органларига тўланган рағбатлантириш миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • йиллик молия-хўжалик фаолиятни текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
  • корхона устав фондининг ёки активларининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги;
  • корхона активларининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этадиган корхонанинг бир марталик битимлари;
  • корхона томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар билан битимлар тузилганлиги.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

fornhrjj81ali9jmsiyo7_qhhxah27ph

Халқ тақдирини қандай ўзгартириш мумкин?.. 

Фото: ЎзХДП Дунёдаги ҳозирги юксак илмий-технологик тараққиёт асосида инсоннинг ақл-заковати натижасида яратилган ютуқлар турибди. Шу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари