Мамлакатимизда Трамп ва бошқа империалистик давлат раҳбарлари, трансмиллий компаниялар, ХВФ, Бутунжаҳон банки бўлиб туришига қарши қаттиқ норозилик эълон қиламиз ва “Йигирматалик – даф бўл!”, деймиз”, – деб якунлаган ўз чиқишини Кортиньяс.
Буэнос-Айресдаги антиглобалчилар митинги иштирокчилари Халқаро валюта фонди кредити бўйича қарзларни тўламасликка ва мамлакатдан “йигирматалик”ни қувиш чиқаришга даъват қилдилар.
Кортиньяснинг сўзларига кўра, “бу иқтисодда доимий чекловлар сиёсати”га, натижада эса маош ва пенсиялар пасайиши ва уларни индексация қилиш бўйича музокаралар тўхташига олиб келади.
“Мамлакатимизда Трамп ва бошқа империалистик давлат раҳбарлари, трансмиллий компаниялар, ХВФ, Бутунжаҳон банки бўлиб туришига қарши қаттиқ норозилик эълон қиламиз ва “Йигирматалик – даф бўл!”, деймиз”, – деб якунлаган ўз чиқишини Кортиньяс. Аёлнинг бу сўзлари митинг иштирокчилари томонидан ижобий ҳайқириқлар билан қарши олинган.
Антиглобалчилар митингида Кортиньяс ягона нотиқ бўлди. Марш жиддий ҳодисаларсиз ўтди. Ушбу марш ташкилоти билан юздан зиёд касаба ва сиёсий уюшмалар шуғулланишган.
Марш вақтида хавфсизликни таъминлаш учун маҳаллий ҳукумат 2 мингдан зиёд куч тузилмалари ходимларини жалб қилган ва улар марш ўтадиган ҳудудга туташ кўчаларни ёпиш билан шуғулланганлар.