Главная / Жамият / Coca-Cola фонди қишлоқ жойлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби лойиҳаларни амалга оширишда қатнашмоқда
Место рекламы

Coca-Cola фонди қишлоқ жойлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби лойиҳаларни амалга оширишда қатнашмоқда

Ўзбекистон – Coca-Cola’нинг мамлакатлар олдида умумий 1 млрд АҚШ долларни ташкил этган узоқ муддатли ижтимоий мажбуриятларини амалга оширган мамлакатлар рўйхатида туради.

atlanta-police-foundation-breakfast_jq_clean-1-680x453

Coca-Cola компанияси президенти Джеймс Куинси жорий йилнинг октябрь ойидаги расмий мурожаатида, Coca-Cola’нинг хайрия мақсадида қилган сарфланмалари жами 1 млрд доллардан ошганлигини таъкидлаган. Фонд ўзининг 30 йилдан ортиқ бўлган фаолияти давомида дунёнинг 200 дан зиёд мамлакатларнинг 655 миллион нафар фуқароларига фойда келтирган турли хил хайрия лойиҳаларга жами 1 млрд доллардан ошган молиявий ёрдам кўрсатди, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам.

90 йиллар бошида Coca-Cola компанияси бозордаги молиявий ҳолатдан қатъий назар, ижтимоий ва хайрия лойиҳаларга мунтазам равишда маблағ ўтказиб бориш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шу боис компания ҳар йиллик операцион даромадининг 1% фоизи миқдордаги маблағлардан иборат бўлган ўз хайрия фондига асос солди.

Бугунги кунда мазкур жамғарма экологик муаммоларни ҳал этиш, қишлоқлар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек атроф-муҳитни ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳамда ёшлар таълими тизимига йўналтирилган лойиҳаларга грантлар ажратмоқда.

Ўзбекистонда Coca-Cola фонди барқарор ривожланиш лойиҳаларини амалда татбиқ этиш доирасида БМТнинг тараққиёт дастури билан 8 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида, жамғарманинг молиявий ёрдами асосида БМТнинг тараққиёт дастури 500,0 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағларни лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирди.

Грантлар Марказий Осиёда долзарб муаммолардан бири бўлган сув танқислиги муаммосини ҳал этишга қаратилди.

Шу жумладан, сувни дарёлардан, қўшни қишлоқлардан ташиб келган Самарқанд ва Навоийнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли учун тоза ичимлик сувларни этказиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди (сув қувурлари ўтказилди, насос ва тозалаш тизимлари ўрнатилди).

Бугунги кунда шундай ҳудудларда яшовчи 19 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Навоий вилоятининг Кармана туманлари ҳудудларида ерларни суғоришда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди, бу эса ўз навбатида Пастдарғом тумани фермерларининг йилига бир ярим миллион куб метр сувни, Кармана тумани фермерларига эса бир даладан 53820 куб метр сувни тежаш имконини яратди.

atlanta-police-foundation-breakfast_jq_clean-680x453

Мамлакатимизда аёлларнинг иқтисодий жиҳатдан ҳимояланганлик даражасини мустаҳкамлаш мақсадида, Самарқанд вилояти қишлоқларининг бирида гилам тўқиш устахонасини ташкил этиш юзасидан лойиҳа амалга оширилди. Дастлаб аёллар ўз кучлари ва лойиҳанинг ҳаётийлигига ишонишмагани туфайли иштирок этишдан чўчишди. Бироқ, БМТнинг тараққиёт дастури ходимларининг профессионал ёндашуви ўз самарасини берди ва 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар касб ҳамда барқарор даромад олиш имкониятига эга бўлди. Хозирда улар ўз билим ва маҳоратларини ўз ҳудудлари ҳамда яқин қишлоқларда яшовчи хотин-қизларга ҳам улашиб келмоқдалар.

Қайд этиш лозимки, амалга оширилган барча лойиҳалар иқтисодий барқарор бўлиб, ижобий таъсир доираси йилдан йилга ортиб бормоқда.

Coca-Cola компаниясининг энг устувор йўналишлардан бири бўлган – жамият ҳаёт тарзини ҳамда фаровонлигини яхшилаш ва шу орқали дунёни яхши томонга ўзгартиришда Coca-Cola фонди филантропик бўғим ҳисобланади.

Coca-Cola компаниясининг даромади бевосита аҳоли фаровонлиги билан боғлиқ бўлиб, эришилган фойда қанчалик юқори бўлса, жамият учун Coca-Cola’нинг ўзига хос бизнеси билан ўзаро боглъиқ бўлган барқарор лойиҳаларнинг амалда қўлланилиш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …