Главные новости
Главная / Жамият / Чет тили имтиёзи мавжуд абитуриентлар алоҳида гуруҳланади ва уларга 1 соат вақт ажратилади – ДТМ
Место рекламы

Чет тили имтиёзи мавжуд абитуриентлар алоҳида гуруҳланади ва уларга 1 соат вақт ажратилади – ДТМ

Кириш имтиҳонларида чет тилидан тест синовларини бажарадиган ва бажармайдиган абитуриентлар алоҳида тарзда гуруҳларга ажратилади ва тест топшириқларини бажаришда ҳар бир фан учун 1 соатдан вақт ажратилади.

Бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида чет тили имтиёзи мавжуд абитуриентлар алоҳида гуруҳланади ва уларга тест ечиш учун бошқалар каби икки соат эмас, балки бир соат вақт ажратилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати бош мутахассиси Жамшидбек Одилов Kun.uz’га маълум қилди.

Унинг қайд этишича, ўтган йил тажрибасига асосан, битта гуруҳда турлича вақт давомида тест топширадиган абитуриентлар бўлмайди.

«Масалан, ўтган йили битта бинода 30та гуруҳ тайёрланган бўлса, уларнинг тахминан 25таси 3 соат давомида, қолган 5таси эса 2 соат давомида тест топширувчи абитуриентлардан иборат бўлган.

Бу йил тест топшириш вақти фарқ қиладиган абитуриентлар алоҳида гуруҳланади ва улар бир-бирига халақит бермайди.

Худди шундай жорий йил ҳам кириш имтиҳонларида чет тилидан тест синовларини бажармайдиган абитуриентлар алоҳида тарзда гуруҳларга ажратилади ва уларга ҳам назоратчилар вақт тугашига кам қолганда эслатмалар бериб туради», деди ДТМ вакили Kun.uz сўровига жавобан.

  • Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиб, 2 ҳафта давомида очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинди. Жорий йил ОТМларнинг кириш имтиҳонларида қатнашиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган.
  • Давлат тест маркази маълумотига кўра 1,5 миллионга яқин абитуриентнинг 8 079 нафарида чет тилидан имтиёз берувчи тил сертификатлари мавжуд.
  • Абитуриентларга имтиҳонда тест топшириқларини бажариш учун 2 соат вақт ажратилади. Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ҳар йили тест синовлари 3та фандан ўтказилганини ва 3та фанга 3 соат вақт берилганини, бу йил эса истисно тариқасида тест синовлари иккита фандан ўтказилишини, шунинг учун ҳам имтиҳон вақти 2 соат эканини айтиб ўтганди.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

4zuihdds_uky6f3ia3oatpz11-ahefst

«Ал Ҳилол»га қарши бу сафарги ўйин финалдек бўлади». Машарипов билан суҳбат ёхуд #FootWeek’да томоша қилинг!

FootWeek лойиҳаси давом этади. Бу дафъа кўрсатув «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига тўғри келди. Жалолиддин …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари