Главные новости
Главная / Жамият / Бузиб ташланган Ezidyor ресторани эгаси ўзига ваъда қилинган бинони олишга уринмоқда
Место рекламы

Бузиб ташланган Ezidyor ресторани эгаси ўзига ваъда қилинган бинони олишга уринмоқда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, палата аъзоси GRAND DUET МЧЖ Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирлиги қўшма корхонаси раҳбари Ш.Собиров мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ССП Ахборот хизмати.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлган:

GRAND DUET МЧЖ қўшма корхонаси Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 19-уйда 2003 йилдан буён аҳолига замонавий бизнес маркази сифатида хизмат қилган. Бироқ, Tashkent City барпо этилиши муносабати билан GRAND DUET МЧЖга қарашли кўчмас мулк объекти бузилишга тушган.

1z304iohf104sasl4ovq_abscynhm6wn

Тошкент шаҳар ҳокимиятига GRAND DUET қўшма корхонаси билан келишилган ҳолда, Ezidyor ресторани биноси бузилиши ҳудудига тушганлиги инобатга олиниб, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 115-уй манзилида жойлашган Sayohat ресторани биносини қонунчиликда белгиланган тартибда қўшма корхона тасарруфига топшириши лозим эди.

Бироқ, бу келишув амалга ошмагани сабаб, тадбиркор фаолиятини тўхтатишига ва юзлаб ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил феврал ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан GRAND DUET қўшма корхонасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланиши мақсадида Чилонзор туман Маъмурий судига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Sayohat ресторани биносини GRAND DUET МЧЖ қўшма корхонаси тасарруфига ўрнатилган тартибда топшириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган.

Чилонзор туман Маъмурий судининг 2019 йил 16 майдаги ҳал қилув қарорига асосан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан палата аъзоси GRAND DUET қўшма корхонаси манфаатида киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.

“Мазкур хал қилув қарори ижроси амалда таъминланган тақдирдагина, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинган, дея оламиз”, – дейилади ССП хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

wvbjoufpm20xlcrdjxr8voash1foqiti-1

Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилишини айтди

Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иқтисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари