Главные новости
Главная / Жамият / Бухорода маҳаллий газета-журналлар ўқувчилари сони камлиги кўрсатиб ўтилди
Место рекламы

Бухорода маҳаллий газета-журналлар ўқувчилари сони камлиги кўрсатиб ўтилди

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 33 газета ва 3 журнал чоп этилади. Улар вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти, рўй бераётган ўзгариш ва янгиликлар мазмун-моҳиятини ёритиш борасида муайян ютуқларга эришиб келмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Бироқ, соҳада олиб борилган мониторинг натижалари ҳудудий нашрларнинг аксариятида бир қатор муаммолар борлигини кўрсатди. Аввало, уларнинг оммабоплиги етарли даражада эмас, обуначилар сони кам. Бу ўз ўзидан иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлади.

Хўш, ҳудудий нашрлар адади ва ўқувчилар сонини кўпайтириш учун нималарга эътибор бериш керак? Иқтисодий барқарорликка эришиш учун нашрлар қандай чора-тадбирларни амалга ошириши зарур?

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот-кутубхона марказида «Ҳудудий босма нашрлар ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар» мавзуида ўтказилган семинар-тренингда шу каби саволлар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги нашрлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Муаммо ҳақида гап борар экан, тадбирда ҳудудий нашрлар бундан кейин ҳам яшаб қолиши учун ўқувчига зарур ва қизиқарли материалларни чоп этиши, аксинча, интернет ва бошқа манбалардан олинган турли асоссиз материаллардан воз кечиш лозимлиги таъкидланди.

Ҳудудий нашрларда ахборотларни тайёрлаш, журналистик суриштирув ўтказиш, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли, ижодкорнинг касб этикаси тамойиллари хусусида фикр алмашилди. Нашрларда қонун ҳужжатлари номи ва нормаларига доир маълумотларни беришда расмий манбалардан фойдаланиш, шунингдек, ахлоқ-одоб мавзуларини ёритишда тегишли ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган меъёрларга риоя қилиш лозимлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Шу ўринда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2017 йил ва 2018 йилнинг ўтган даврида мамлакат бўйича «қоидабузар» нашрларга нисбатан 200 дан ортиқ кўрсатма ва тақдимнома киритилгани маълум қилинди. Улар орасида Бухоро вилоятидаги оммавий ахборот воситалари ҳам бор.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида дарс бермоқда

Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон Ўзбекистон Қуролли …