Главные новости
Главная / Жаҳон / Бурятия мусулмонлари Рамазонга янги масжид очишди
Место рекламы

Бурятия мусулмонлари Рамазонга янги масжид очишди

buryat2-702x336 Бурятиянинг УстОрдин тумани Оса қишлоғининг мусулмонлари ўз кучлари ила икки йил давомида масжид қуришди. Масжид очилишини рамазон ойига яқин мўлжаллашган эди. 5 июнь, жума куни масжидда биринчи жамоат намози ўқилди.  Намозга муфтий Фаритҳазрат Мингалеев имомлик қилди. Масжиднинг тантанали очилишига Оса қишлоғи мусулмонлари,  Иркутск вилояти имомлари, ижтимоий ташкилотлар вакиллари ва бир қанча фахрий меҳмонлар ташриф буюришди.

Оса қишлоғи Иркутскдан 150 км узоқда жойлашган. Масжидга доимий имом қилиб шу қишлоқда яшовчи ҳазрат Ранас Ягудин тайинланди. У эса ўз навбатида масжид қошида шинамгина шаръий китоблар кутубхонасини ташкил этди.

Шунингдек, дам олиш кунларида бошланғич диний таълимотлар дарслари уюштирилиши ҳам мўлжалланган.

Маҳаллий аҳоли янги масжид очилганидан жуда ҳам мамнунЎзига хос архитектуравий услубда қурилган бу масжид, нафақат қишлоқнинг кўрки, балки руҳий тарбия маркази бўлишига ҳам умид қиладилар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Anvar

Check Also

oeajqguemgcm2nj2z-lrhnyy_i8q43yj

Америкалик миллиардер одам савдоси айблови билан ҳибсга олинди

Нью-Йорк ҳуқуқ-тартибот идоралари 6 июль куни америкалик молиячи, миллиардер Жеффри Эпштейнни жинсий эксплуатация мақсадида одам …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари