Главная / Жаҳон / Буюк Британия электр энергиясиз қолди

Буюк Британия электр энергиясиз қолди

Буюк Британияда электр энергиясининг катта кўламли узилишлари қайд этилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, электр энергия билан боғлиқ муаммолар мамлакатнинг турли қисмларидаги катта ҳудудларда, хусусан Лондоннинг аксарият қисмида ва мамлакатнинг жануби-шарқида юз бермоқда. Бу ҳолат поезд ва аэропортларнинг ишига таъсир қилди. “Биз бунга National Grid электр тармоғидаги узилишлар сабаб бўлган деб ўйлаймиз, бу истеъмолчиларимизга таъсир қилмоқда”, – деб таъкидлашди мамлакатнинг энергия тармоқлари операторлари вакиллари.

tbgudgzxohtdjptaktqjiarbkwtkyl4x

Июнь ойида Аргентина, Уругвай, шунингдек, Бразилия ва Парагвайнинг баъзи жойлари аҳолиси электр энергиясиз қолгани маълум қилинганди.

8 мартга ўтар кечаси Венесуэланинг 23 штатидан 21тасида электр таъминоти билан боғлиқ катта муаммолар рўй берганди. Мамлакат расмийлари мухолифатни электр станцияларига Молотов коктейллари билан ҳужум қилганликда айблашган.

Check Also

wncmzi4jijdpvx1gkfyindy1t2mjjk0c

Ким Чен Ин охирги ракеталар учирилишини АҚШга огоҳлантириш деб атади

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян томонидан ўтказилган охирги ракета синовларини АҚШ ва Жанубий …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари