Главные новости
Главная / Жамият / Бухоро вилоят ҳокимлиги: Ғиждувондаги бозор тартибга олинди
Место рекламы

Бухоро вилоят ҳокимлиги: Ғиждувондаги бозор тартибга олинди

«Дарё» нашрида «Бухорода 120 миллиард сўмга янги бозор қурилди. Аммо ҳамон кўча савдоси авжида» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Бухоро вилоят ҳокимлиги мазкур мақолага эътибор қаратди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Ҳокимлик ахборот хизматининг ёзишича, «Ғиждувон деҳқон бозори» Президентнинг 2017 йил 27 мартдаги «2017—2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 босқичда қурилиб, фойдаланишга топширилган.

— Барча имкониятлар яратилганига қарамасдан, кўчада савдо қилувчилар, шунингдек, янги бозорнинг орқа томонида жойлашган таъмирга муҳтож, бузилиши лозим бўлган енгил типдаги павильонларда савдо қилишдан тўхташни истамаган тадбиркорлар ўртасида турли норозиликлар кучайди, — дейилади вилоят ҳокимлиги муносабатида. — Ҳақиқатан, «Дарё»да эълон қилинган мақолада кўрсатилганидек, кечаги кунга қадар «Ғиждувон деҳқон бозори» орқа томонида жойлашган ва қарийб 2 гектардан зиёд жойни эгаллаб турган кичик бозор эски, хароб ва эътиборталаб аҳволда эди. Тартибсиз, ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган кичик бозорни замонавий кўринишга келтириш учун айрим тадбиркорларнинг инжиқликлари тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

Айтилишича, «Дарё»да эълон қилинган мақоладан сўнг махсус штаб ташкил этилган.

«Зудлик билан туман ҳокими, сектор раҳбарлари, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тегишли ташкилотлар билан махсус штаб ташкил этилди. «Ғиждувон деҳқон бозори»нинг маъмурий биноси олдидаги автотураргоҳ ва йўлларда, кўчада савдо қилувчи тадбиркорлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилиб, тартиб ўрнатилди.

10 январь куниёқ автотураргоҳ ва йўл орасидаги арчалар ўрнатилган майдонларда кўча савдоси билан шуғулланишнинг олди олинди. Йўлларда пиёдалар ва автомобилларнинг ҳаракатланиши учун қулай шароитлар яратилди. Очиқ айвон остидаги расталар атрофида вақтинча фойдаланиш учун ўз маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ноқонуний қурилган енгил типда қурилган дўконлар тадбиркорлар томонидан олинмоқда. Ғиждувонда аҳоли ва тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бозор атрофи ва ички йўлларда таъмирлаш ва ободонлаштириш, замонавий архитектура лойиҳалари асосида икки томонлама йўллар ва кўча чироқларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда ҳам туман ҳокимлиги ва «Ғиждувон деҳқон бозори» раҳбарияти томонидан тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларга тегишли тушунтиришлар бериб, уларнинг муаммолари бартараф қилиш чоралари кўрилиб, уларга савдо маданиятини юксалтириш лозимлиги таъкидланмоқда. Бозор маъмурий биноси олдидаги автотураргоҳ ва йўлларда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кўмагида тадбиркорлар билан тушинтириш тарғибот ишларининг олиб борилиши натижасида Юсуф Ҳамадоний ва XXI аср кўчаларида тартиб ўрнатилди.

Шу ўринда маълумот учун таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармоқда таъкидланганидек 187 та енгил типдаги вақтинча қурилган савдо дўкони тўлиқ бузилишга тушган. Бу манзилдаги сотувчилар учун юқорида айтилган павильонларда етарлича жой ҳозирланган. Гап фақат уларнинг ижара тўловларини келишиб, савдо фаолиятини йўлга қўйишларига боғлиқ.

Бухоро вилоят ҳокимлиги

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

_kzitg0jl7ylbxmy6zmhqm2wb20non2a

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари