Фото: Daily Mail

Daily Mail нашри автотураргоҳнинг қуш парвози баландлигидан олинган суратларини эълон қилди.

Кадрларда собиқ ҳарбий базанинг бутун ҳудудини савдонинг кескин тушиб кетиши оқибатида дилерлар сота олмай қолган янги автомобиллар эгаллаганини кўриш мумкин.

База ҳудудига бир неча мингта автомобиль жойлаштирилган. Автотураргоҳда турли машиналарни топиш мумкин: MINI’дан ториб Jaguar ва Land Rover’гача.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Қайд этилишича, сотилмаган автомобилларнинг нархи 43 миллион долларга етади.

Буюк Британияда коронавирус туфайли янги автомобилларга бўлган талаб урушдан кейинги 1946 йил даражасига тушиб кетди. Апрелда мамлакатда 871 та автомобиль сотилган, бу эса бир йил аввалги кўрсаткичдан 97 фоизга кам.

Машиналар ҳозирча базада сақланади. Дилерлар бир неча ҳафтадан кейин уларни олиб кетиб, сотишга уриниб кўради.

Агар коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмаса, машиналар базада узоқроқ муддатга ҳам қолиши мумкин.