Главные новости
Главная / Жаҳон / Британия элчиси Трамп Эрон билан ядро келишувидан Обамага «қасдма-қасд» чиққанини айтган
Место рекламы

Британия элчиси Трамп Эрон билан ядро келишувидан Обамага «қасдма-қасд» чиққанини айтган

Буюк Британиянинг Вашингтондаги собиқ элчиси Ким Дэррок Лондонга жўнатган телеграммаларида АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядро келишувидан ўзидан аввалги президент Барак Обамага “қасдма-қасд” чиққани ҳақидаги фикрни билдирган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Британиялик элчи телеграммаларидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ можаро сабабли 10 июлда истеъфога чиқди. У телеграммаларида Эрон билан келишув айнан Обама вақтида имзолангани сабабли Трамп ундан “шахсий сабабларга кўра” чиқишга қарор қилганини таъкидлаб ўтган. Дэррок Трамп маъмуриятининг бу ишини “дипломатик жаҳолат акти” деб атаган.

9prcriba_vgtpfgoa_jefndofrxdmpt2

Маълум қилинишича, Дэррокнинг бу ҳақдаги телеграммаси 2018 йил майида, ўшанда Британия ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Борис Жонсон Трампни ядро келишувидан чиқмасликка кўндира олмагандан кейин жўнатилган.

Аввалроқ Британия полицияси элчи телеграммаларининг сизиб чиқиши ортида турган бўлиши мумкин бўлган киши шахсини ўрнатгани маълум қилинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

4idk2t8xvxbavzau8ka04mrgsxzsrpt7

Америкалик миллиардер авиаҳалокат қурбони бўлди

7 киши, жумладан америкалик миллиардер Крис Клайн Багам оролларида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари