Главная / Жамият / Британия Brexit бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилди
Место рекламы

Британия Brexit бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилди

Томонлар балиқчилик, бошқарув қоидалари ва баҳсларни ҳал этиш масалаларида келиша олмаяпти.

Фото: Reuters

Лондон ва Брюссел ўртасидаги савдо музокаралари боши берк кўчада турибди. Бу ҳақда Британия адлия вазири Майкл Гоув маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters.

 Қайд этилишича, томонлар балиқчилик, бошқарув қоидалари ва баҳсларни ҳал этиш масалаларида келиша олмаяпти.

 “ЕИ ҳали ҳам бизнинг сувларимиздаги балиқчиликдан катта улуш олмоқчи – бу ЕИни тарк этаётганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, шунчаки адолатсизлик”, – деди Гоув.

 Томонлар Британия ЕИдан тўрт ҳафтадан сўнг бутунлай чиқиб кетгач пайдо бўлиши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш учун савдо келишуви борасида келишиб олмоқчи.

Аввалроқ ЕИ 10 декабрда бўлиб ўтадиган саммитга қадар Лондон билан келишув имзоланиши кутилмаётганини билдирганди. Савдо келишуви Буюк Британия парламенти ва Европарламент томонидан тасдиқланиши лозим.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ijntas_phb0pb_gevrxej-0_e1pjphkh

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари