Главная / Жамият / Бошқирдистонлик полициячиларга ҳамкасбини гуруҳ бўлиб зўрлаш айбловлари эълон қилинди
Место рекламы

Бошқирдистонлик полициячиларга ҳамкасбини гуруҳ бўлиб зўрлаш айбловлари эълон қилинди

Бошқирдистон бўйича Тергов қўмитаси Уфада ички ишлар вазирлиги терговчисининг зўрланиши ҳақидаги иш доирасида ҳибсга олинган уч нафар собиқ полициячига нисбатан айбловлар эълон қилди, деб ёзади Meduza.

Фото: Shutterstock
Фото: Shutterstock

Улар шахслар гуруҳи томонидан зўрлаш ва жинсий хусусиятга эга зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишда айбланмоқда.

Бошқирдистон Олий суди айбланувчиларнинг ҳибсга олинишини қонуний деб топди.

2 ноябрь куни Уфада уч нафар полициячи — Ички ишлар вазирлигининг Уфа тумани ИИБнинг 51 ёшли бошлиғи, Кармалинск тумани ИИБнинг 50 ёшли бўлим бошлиғи, Уфа тумани ИИБ миграция масалалари бўйича бўлимнинг 34 ёшли бошлиғи 23 ёшли терговчи қизнинг номусига тажовуз қилганликда айбланиб, қўлга олинган эди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

salom

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида

Иқтисодий тараққиёт маркази директори, иқтисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган мақоласида хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлар …