Главные новости
Главная / Жамият / Бош вазир Сирдарёда тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди
Место рекламы

Бош вазир Сирдарёда тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов бугун 11 октябрь куни амалий ташриф билан Сирдарё вилоятига борган. Ташриф аввалида Ховос туманида бир гуруҳ сирдарёлик тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан учрашган, деб хабар бермоқда Kun.uz манбаси.

Учрашувда тижорат банкларидан кредит маблағларини олиш, электр энергия таъминоти, маҳсулотлар экспорти ва импортида юзага келаётган айрим муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

z59bar41tqz23lk50ur_ydpb52lg_e67

Қолган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди. Тадбиркорларга масала ечими бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 19 февралда Сирдарё вилоятига ташриф буюрган ва воҳани янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор топшириқлар берган эди. Ҳукумат раҳбари вилоятга ташрифи давомида мазкур топшириқларнинг ижроси билан ҳам танишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

2vmudbzwe6u0oej5bageoy89t0hqey2k

Ахборот биринчи бўлиб инсоннинг ақлига эмас, унинг ҳисларига таъсир қилади – инфодемия ва фейк хабарлар ҳақида

Фото: Uzreport TV Инфодемия ОАВ, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик журналистикаси сайтларида бир мавзудаги маълумотнинг  жуда кўп …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари