Главные новости
Главная / Маданият / Бош прокуратурада ОАВ билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди
Место рекламы

Бош прокуратурада ОАВ билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бош прокуратурасида 14 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари, теле- ва радиоканаллар ҳамда интернет нашрлари вакиллари учун «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги: оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш масалалари» мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Бош прокуратураси
Фото: Ўзбекистон Бош прокуратураси

Семинарда Ўзбекистонда юз бераётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчилик ҳамда аҳолини хабардор қилиб бориш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, давлат идораларининг ҳам, матбуот воситаларининг ҳам долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳозирги кунга келиб ҳар бир вазирлик, идора ва бошқа давлат муассасаларида, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда матбуот хизматлари ва уларнинг веб-сайтлари ишламоқда. Бу, ўз навбатида, жамоатчиликнинг давлат идоралари фаолиятидан тўлиқ ва холис хабардор бўлиши билан бирга, давлат бошқаруви самарасининг даражасини белгилашга имкон бермоқда.

Шу билан бир қаторда, халқаро эксперт Анна Guardино семинар иштирокчиларини АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг фаолиятнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлашдаги тажрибаси, ОАВ ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш усуллари ҳақида таништириб ўтди.

Шунингдек, семинар давомида, қонун бузилишларини олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нотўғри маълумотларга тезкор муносабат билдириши чоралари ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Taxmin miss

Check Also

filmlar_k_rikdan_tkazilib_ochi_sa_na_li_kadrlar_ir_ib_tashla-640x228

Тожикистонда фильмлар намойишдан аввал кўрикдан ўтказилиб, очиқ саҳналар қирқиб ташланади

Тожикистонда давлат телеканалларида намойишдан аввал барча фильмлар диққат билан кўрикдан ўтказилади ва очиқ саҳнали кадрлар …