Главные новости
Главная / Жамият / «Биздагилар совға беришни яхши кўришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак бўлган миллий анъаналар ҳақида
Место рекламы

«Биздагилар совға беришни яхши кўришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак бўлган миллий анъаналар ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион ҳолатлар ва бунинг миллий менталитетга алоқадорлиги борасида фикр билдириб, миллий анъаналар жамият ривожига тўсқинлик қилса, улардан воз кечиш кераклигини таъкидлади.

«Жамиятда охирги пайт коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ошиб, нафрат ўсди. Чунки, янги хабарлар, шаффофлик ва давлат харидлари очиқлана бошлагач, бу борадаги муаммолар ҳам аниқ кўрина бошлади. Жамоатчилик бюджет пули қаёққа сарфланганини кўра бошлади.

Лекин ҳали шаффофлик борасида қиладиган ишларимиз жуда кўп, давлат дастурини кўрадиган бўлсак, «Очиқ ва шаффоф ҳукумат» деган дастур ишлаб чиқилиши керак, биз бунга масъулмиз – аллақачон лойиҳани ишлаб чиққанмиз», дея Русланбек Давлетовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

У байрамлар вақтида амалдорларга совға-саломлар бериш анъанага айланганини танқид қилиб ўтган.


Адлия вазири Русланбек Давлетов

«Бизда шунақа одат бор, янги раҳбар ишга келса, дарров хонасини ремонт қилишни бошлайди, катта-катта харажатлар қилади. Машиналар бўйича қандай муаммо бўлганини кўрдик. Четга, вилоятлардаги сафарлар ҳақида ҳам гапириляпти, у ерлардаги харажатларни ким қоплайди?

Шунақа миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз бор. Меҳмондўстлик деймиз, бошқа деймиз, совғалар беришни яхши кўради биздаги инсонлар. Бу йил янги йилда ҳам шуни кузатдик. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади. Ҳамма жойда шу жараён бўлиб кетади.

Миллий анъаналар жамият ривожига тўсқинлик қиларкан, бу анъаналардан албатта воз кечиш керак. Йиллар давомида шаклланган бўлса ҳам ривожланиш таъсир қилаётган бўлса, барибир воз кечишимиз керак, қадрият бўлса ҳам, маданият бўлса ҳам.

Меҳмондўстлик, ўзбекчилик деган гапларимиз салбий контекстда ишлатиладиган бўлиб қоляпти. Аслида ўзбекчиликнинг тагида жуда беғубор ғоялар ётиши керак», деган у вазирлик, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболли режалари тўғрисидаги очиқ мулоқот вақтида.

Русланбек Давлетов амалдорларни тарбиялаш ҳукуматнинг вазифаси эканини таъкидлаб ўтган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ygzqgpicqjsl63bey04kohj8_alf53fa

«Акс ҳолда, мендан кейингилар бу боғни расво қилади» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашувдан репортаж

Тошкентдаги Марказий универмаг (ЦУМ) ёнида барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бино-иншоот эмас, ёдгорлик (стела) шаклида бўлади. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари