Главные новости
Главная / Жамият / «Биз энди иш сўраб қаерга борайлик?». Сурхондарёда ери ҳокимият томонидан олиб қўйилаётган фермер мурожаатлари ортмоқда
Место рекламы

«Биз энди иш сўраб қаерга борайлик?». Сурхондарёда ери ҳокимият томонидан олиб қўйилаётган фермер мурожаатлари ортмоқда

Республиканинг турли ҳудудларидан ҳокимият томонидан фермерларга қарашли ерлар олиб қўйилиши масаласида таҳририятга мурожаатлар сони ортмоқда. Бу сафарги мурожаат Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидан. Мурожаатни жойига бориб ўргандик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Истара-иқтидор ривожи» фермер хўжалиги раҳбари Самад Тўрабоев ва  «Шахзод Тўрабоев» фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Намозовлар бўлиб ўтган воқеаларни шундай сўзлаб берди.

Самад Тўрабоевнинг айтишича, 2018 йилнинг 27 декабрь куни «Янги тараққиёт» ҳудудида фаолият юритаётган бир нечта фермерлар ерлари ҳокимият томонидан олиб қўйилаётгани ҳақида хабар олган. Шу заҳоти тўпланиб, туман ҳокимлигига боришган. Ҳоким қабулида бўлган чоғларида туман ҳокими хавотирга ўрин йўқлиги ва келгуси ҳосилга тайёргарлик ишлари билан банд бўлиши мумкинлигини айтган. Лекин шу куннинг эртасига уларга тегишли ер майдони бошқа бир «Қизириқ парранда LTD» фермер хўжалигига бериб юборилган. Улар бундан 2019 йилнинг 6 январида хабар топишган. Яна туман ҳокимлигига боришган. 2018 йилнинг тўртинчи чорагида ер учун маблағ сарфлагани ва ер уларга зарурлигини айтиб, нега бошқа шахсга бериб юборилганини сўрашган. Лекин тайинли жавоб олишмаган.


Самад Тўрабоев ва Шерзод Намозов

«Эътибор берган бўлсангиз, туманимизда катта корхоналар, заводлар йўқ. 633 гектар ерда деярли 1500 га яқин инсон ризқини теради. Янги тузилган фермерлик эса 20 тадан ортиқ ишчи олмайман деб айтди.

Ҳокимнинг фуқароларни қабул қиладиган кунларида бир неча марта бордик. Лекин доим бир гап: «Янги тараққиёт» ҳудудидан фермер бўладиган бўлса, унга ер берилмайди, деб айтади.

Жанжаллардан кейин ер бошқа бир «Қизириқ зарбдор парранда LTD» деган товуқчилик фирмасига ўтди, деб эшитдик. Бировнинг ери бўлганидан кейин киришга иккиланиб турибмиз. Товуқчалик ҳам қадримиз йўқлигига ачиниб кетамиз.

Ерларда ўт ўсиб ётибди. Бу вақтда ҳосилга дори берилиши, суғорилиши керак. Ёввойи ўтлардан тозаланиши зарур. Лекин ҳеч бир иш қилинмаяпти», – деб бўлган воқеаларни тушунтирди «Истара-иқтидор ривожи» фермер хўжалиги раҳбари. Буни бошқа фермерлар ҳам тасдиқлади.

Шундан сўнг, изоҳ олиш мақсадида Қизириқ туман ҳокимлигида бўлиб, туман ҳокими Олим Муҳаммадиев билан суҳбатлашдик.


Қизириқ туман ҳокими Олим Муҳаммадиев

«Муҳтарам президентимизнинг Сурхондарё вилоятига хизмат сафари чоғида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтганди. Белгиланган топшириқлар ижросини амалга ошириш учун «Қизириқ парранда» деб аталган ташкилот очдик. Президент протоколи асосида 1000 гектар ер майдони паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилиши белгиланди. Аввалига 500 гектар қисми берилди. Президент топшириғини бажаришимиз керак.

Шу вақтгача ўзбошимчалик билан бирор бир фермернинг ерини олиб қўймаганмиз. Хабарингиз бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 14-сонли мақбуллаштириш бўйича қарори чиқди. Қарор бўйича барча ер майдонлари қайтариб олинди. Пул киритадиган, инвестиция киритадиган фермерга биринчи навбатда ер бергин, дейилган.

Қизириқ тумани ҳудуди асосан чўл шароитида бўлса ҳам ўтган йили 25 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилганмиз. Бу йилга 18,5 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режа қилганмиз. «Қизириқ парранда» фирмасининг ўзи 2 миллион долларлик экспорт кўрсаткичларини амалга оширди. Шунинг учун ҳам мазкур контурдаги 500 гектар ер майдонини ҳам унга бердик.

Кейин ўша ерга бориб фермерлар билан гаплашдик. Собиқ фермерлар ишчи қилиб олиб ўтиладиган бўлинди. Берилган 500 гектар ерга 300 та одамни ишга олмоқчи бўлди. Ҳар бирига камида 700 минг сўмдан иш ҳақи берилиши белгиланди. Ерда ишлаб ғалла ҳосилини топширганидан сўнг, ишчилар томонидан ердан иккинчи марта фойдаланиш масаласи кўрилди.

Уларнинг имкони бўлмагач «Қизириқ зарбдор парранда LTD»га ўтказдик. Яқинда президент топшириқлари билан парранда кластерлари жорий қилинадиган бўлди. Ҳосил топшира олиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шу сабабли бу ташкилотга берилди.

Бир-иккита фермер норози бўлиб турибди. Қолган фермерлар ва ўша ҳудудда яшовчи аҳоли бундан рози. Керакли ишлар амалга оширилмоқда. Тугатилган фермерларнинг ҳаммаси чақирилиб, сессия вақтида ўзлари хабардор қилиниб тугатилган. Улар ҳосил бўйича ҳам давлатдан қарздор бўлиб қолган. Қарзлари ҳозирча музлатилган. 2019 йил ҳосили учун сарфланган фермерларнинг шахсий маблағлари қайта ҳисоблаб чиқилди. Жами 1 миллиард 300 миллион сўм бўлди. Ундан ташқари собиқ фермерларга қарашли кредитларни ҳам тўлашни ўзининг зиммасига олди.  Тўлаб беради албатта», – дейди туман ҳокими Олим Муҳаммадиев.

Қарорга эътибор берадиган бўлсак, ижроси албатта танлов асосида амалга оширилиши керак. Шундай белгиланган. Шу билан бирга танловда масъуллар қайси талабларга диққат қаратиши керак? Улар қуйидагилар:

талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағлари мавжудлигига;

талабгорга ёки унинг оила аъзоларига тегишли яроқли қишлоқ хўжалиги техникалари мавжудлигига;

талабгорнинг етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирганига;

яратиладиган янги иш ўринлари сонига;

сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар бажарилишига ҳар бир ҳоким ва мансабдорлар диққатини қаратиши даркор.

Биз билан суҳбат қилган фермерлар мақбуллаштириш бўйича танлов ўтказилганини рад қилишмоқда. Ерлари декабрь ойидаёқ олиб қўйилганини айтишмоқда. Мақбуллаштириш бўйича қарор эса жорий йилнинг январь ойида қабул қилинган. Ўтказилган бўлса, ҳокимлик ростдан ҳам қарор талабларини бажарганми? Фермерлар томонидан 2019 йил ҳосили учун сарфланган маблағ тақдири нима бўлади? Уларга қайта ҳисоблаб қайтариладими? Улар олган кредит масаласи ҳақиқатдан ҳам янги корхона томонидан тўлаб бериладими?

Юқоридаги ҳолат бўйича муаммолар ваколатли органлар томонидан ижобий ҳал этилишида ташаббус кўрсатилишини кутиб қоламиз.

Kun.uz воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ooyjnrvz0aefy8zstwneu7b1gfohggrh

Трактор олди-сотдиси билан шуғулланишни ваъда қилган фирибгар ушланди – ИИВ

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 2019 йил 18 июнь куни Россия Федерацияси фуқароси, ООО “Agro invest” …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари