Главная / Жамият / Битирувчиларга аттестатлар 20 июнгача топширилади
Место рекламы

Битирувчиларга аттестатлар 20 июнгача топширилади

Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиб тўғрисидаги низом тасдиқланди (2019 йил 13 май, 393-сон).

Низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;

педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни  тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

g0zixvuneyvlhblxvnlioefe8axodoru

Ўзбекистон ЕХҲТ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади

2019 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари