Главные новости
Главная / Жамият / Бекободда 3 нафар вояга етмаган шахс икки кишини пичоқлади
Место рекламы

Бекободда 3 нафар вояга етмаган шахс икки кишини пичоқлади

Ярим тунда маст ҳолатда бўлган икки нафар шахс санчилиб кесилган тан жароҳатлари билан тез ёрдам бўлимига келтирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Аниқланишича, 2019 йилнинг 5 ноябрь куни соат 00:30 да вояга етмаган 17 ёшли Я.Т. ўзининг тенгдошлари Д.Р., Д.П.лар билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 13-даҳада жойлашган «Моҳинур» кафесида бўла туриб, шу ерда овқатланиб ўтирган С.Х. ва Ё.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб, уларга қўл ва оёқлари ҳамда пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятли ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 5 ноябрь куни Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик оқибатида) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар ушланиб, вояга етмаган Я.Т. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) ва Д.Р., ҳамда Д.П. лар эса ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳолат юзасидан сўроқ қилинганлар.

Сўроқ жараёнида улар иқрорлик кўрсатувлари бериб, гумон қилинувчи Д.Р. бир дона пичоқни ўз хоҳиши билан терговга тақдим этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

xbsyhh_8vujk-_gvvk_s6aqknuarndzz

Россиядан бошқа аъзо давлатларнинг савдо баланси манфий — ЕОИИ ҳақида фактлар сўзлаганда

Евросиё иқтисодий иттифоқи мавзуси кўтарилгач Ўзбекистон ҳукумати бу иттифоққа кириш ёки кирмаслик ҳақида қарор қабул …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари