Главные новости
Главная / Жамият / Бекободдаги боғчалардан бирида 56 бола ва 2 нафар тарбиячи заҳарланди
Место рекламы

Бекободдаги боғчалардан бирида 56 бола ва 2 нафар тарбиячи заҳарланди

9 ноябрда Бекобод шаҳри тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар касалхонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг 8 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш эҳтимолий ташхиси билан ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

bola-deti

Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув давомида, ҳозирги кунга қадар 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг жами 56 нафар тарбияланувчилари ва 2 нафар тарбиячилари тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган бўлиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 10 ноябрь кунги маълумотномасига кўра, мурожаат қилганларнинг соғлиги даражаси ўртача оғирликни ташкил этиб, «овқат токсикоинфекцияси» ташхиси қўйилганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг 257.1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

Фото: ЎзА

Ўзбекистонда фаолияти қайта тикланган сайтлар ўзгаришларни қандай баҳолайди?

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан эълон қилинган айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари