Главная / Жаҳон / Байден АҚШ президенти лавозими учун ертўладан кураш олиб бормоқда
Место рекламы

Байден АҚШ президенти лавозими учун ертўладан кураш олиб бормоқда

АҚШнинг собиқ вице-президенти, Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод бўлиш ҳуқуқи учун курашаётган Жо Байден сиёсий фаолиятини ўз уйи ертўласидан олиб боришга мажбур бўлмоқда.

Фото: AP

Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.

Бу мақсадда Байден томонидан ҳордиқ чиқариш учун қўлланган ертўла телевизион интервьюлар ва видеомурожаатлар олиб боришга мўлжалланган студия кўринишига келтирилган. Нашрнинг таъкидлашича, бу ерда ёзилаётган контентни сифатли деб бўлмайди: Байденнинг мурожаати ёзилган фон ёмон ёритилгани сабабли, ҳаттоки сиёсатчининг баъзи тарафдорлари ҳам видеони террорчилар иштирокидаги видеога қиёслашган.

Шунингдек, Байден видеоанжуман форматини қўллашга уринган. Бироқ ОАВда бу уриниш ҳам муваффақиятсиз деб топилган, чунки трансляция техник муаммолар билан борган ва Facebook Live’да бор-йўғи 4 дақиқа давом этган.

Ноябрда 78 ёшни қаршилайдиган сиёсатчи АҚШда коронавирус эпидемияси сабабли бир неча ҳафтадан бери ўз уйида карантинга амал қилмоқда. Бу эса унга президентлик кампаниясини олиб боришида қийинчилик туғдирмоқда. 17 мартдан 23 мартгача эса Байден умуман кўриниш бермаган. Бу орада амалдаги президент, республикачилардан асосий номзод Дональд Трамп аксинча ҳар куни брифинглар ўтказмоқда ва интервьюлар бермоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Демократлар партиясидан номзод бўлиш учун курашда етакчилик қилаётган Байденни 1215 овоз берувчи делегат, унинг рақиби сенатор Берни Сандерсни 910 делегат қўллаб-қувватламоқда. Сайловларда иштирок этиш учун 1991 делегатнинг розилигини олиш лозим. Республикачилар орасида эса сўзсиз Трамп етакчилик қилмоқда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

5e78616502e8bd45be7ce4f0-680x382

Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобақалари тўхтатилди

Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол бўйича барча чемпионатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Испания футбол федерацияси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари