Главная / Жамият / Азиз Абдуҳакимов спорт объектлари бўш турмаслиги, улар даромад келтириши кераклигини айтди
Место рекламы

Азиз Абдуҳакимов спорт объектлари бўш турмаслиги, улар даромад келтириши кераклигини айтди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов республикадаги кўплаб спорт иншоотларидан самарасиз фойдаланилаётгани, чунки бундай объектларни сақлаш ва самарали ишлатишда мутахассислар етишмаслиги ҳақида гапирди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Абдуҳакимов 11 ноябрь куни вилоят ҳокимларининг туризм ва спорт соҳаларига масъул ўринбосарлари учун бошланган семинар вақтида шу ҳақда айтиб ўтган.

«Самарқанддаги янги ишга туширилаётган Самарқанд жисмоний тарбия ва спорт университети Россия билан ҳамкорликда ташкил этиляпти. Айтиш керакки, бу эътиборга сазовор бир таълим муассасасига айланмоқда. Яъни бугундан бошлаб ўзимизга мутахассисларни тайёрлаб олмасак, иккала соҳа ҳам (спорт ва туризм) ривожланмайди.

Ҳозирда спорт иншоотлари умуман самарасиз ишлатилади. Негаки, бирорта мутахассис йўқ. Бу иншоотларни қанақа бошқариш кераклиги ёки молиявий самарадорлигини, KPI’ни ҳеч ким таҳлил қилмайди.

Очиғини айтганда, 4–5 марта бунга ҳаракат қилдим, лекин бир нарсани тушундимки, ҳозирги кунда Спорт вазирлигида бунақа потенциал йўқ. Марказий идораларда бўлса ҳам, вилоятларда йўқ. Тушунмайди у, нима қилиши керак, бу қанақа ҳисобланади.

Вилоятларга ўзим ҳам бораман. Кўраман, чиройли қилиб қуриб қўйилган спорт иншоотларимиз бор – бирорта тадбир ўтказилмайди, бўм-бўш.

Маданият вазирлиги билан кўпроқ тадбирлар ўтказинглар. У бўлмаса, ёшлар билан қилинглар. Ҳаммаси пул-ку, даромад келтирувчи-ку! Спорт иншоотлари даромад келтиришига ҳаракат қилишимиз керак.

Самарасиз спорт иншоотларини сақлашга қилаётган ҳаражатларимизни спортчиларга йўналтиришимиз мумкин. Ўша пулларни кўпроқ мусобақалар ўтказиш, спортчилар ойликларини кўтариш, ёшларни спортга жалб этишга, уларга форма олиб бериш, рағбатлантиришга ҳам ишлатилса бўлади-ку», – деди бош вазир ўринбосари.

Аввалроқ, Азиз Абдуҳакимов спорт ва туризмни ривожлантиришда энг долзарб масала таълимни ислоҳ қилиш эканини таъкидлаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

mj1pdrw9p_ni9g2wp2chfxytvfm8umjt

«Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда» – Вазир энергетика тақчиллиги олдини олиш учун кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди

Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари