Главная / Маданият / Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар

Аёллар учун ҳомиладорлик даврида ўқиладиган дуолар

homilaБисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Бизларни Одам зурриётидан қилиб яратган ва Ўзига қиладиган дуоларимизни Ўзининг буюк каломида очиқ ойдин баёнини қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин.
Болаларга бўлган гўзал муомалалари билан бутун умматга ўрнак бўлган Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломларимиз бўлсин.

Ҳар бир мусулмон йигит ва муслима қиз турмуш қуриш ёшига етганда, албатта, гўзал оила ҳақида орзу-умидлар билан яшайди. Ана шундай орзу-умидларнинг ажралмас қисмини эса солиҳ ва солиҳа фарзандлар ташкил этади. Қуйида сизларга Қуръони Каримда келган ана шундай солиҳ ва солиҳа фарзандлар сўраб қилинадиган дуоларни келтириб ўтамиз.
Яхши зурриёт :

<<Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан>> (Оли Имрон сураси 38 – оят).
Ворис :

<<Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан>> (Анбиё сураси 89 – оят).
Кўз қувончи :

<<Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қил>> (Фурқон сураси 74 – оят).
Мусулмон фарзанд :

<<Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан >> (Бақара сураси 128 – оят).
Солиҳ ва солиҳа зурриёт :

Check Also

bezymyannyj-3-680x378

«Бурж Халифа»даги Том Круз ва чироқлар илинган устунга сакраган Жеки Чан: Кино оламидаги қойилмақом 10 трюк

Апрель ойининг охирида Campus Univers Cascadees каскадёрлар мактаби талабалари #CUCchallenge номли челленжни бошлаб берди. Уларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари