Главная / Жамият / Автомобилга сирена ва «мигалка» ўрнатишга рухсат берилмаган. Интернетда фейк хабар тарқалди
Место рекламы

Автомобилга сирена ва «мигалка» ўрнатишга рухсат берилмаган. Интернетда фейк хабар тарқалди

Пул тўлаб, автомобилга сирена ва «мигалка» ўрнатишга 1 январдан бошлаб рухсат берилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. ИИВ ЙҲХББ интернетдаги норасмий манбаларда тарқалган маълумот фейк эканини маълум қилди.

Фейк хабарда Вазирлар Маҳкамасининг 30 ноябрь куни имзоланган қарори нотўғри қилинган. Қарорда сирена ва «мигалка» ўрнатиш транспорт воситасини қайта жиҳозлаш деб ҳисобланиши белгиланган.

Маълумот учун, «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 3-иловаси 7.21-бандига кўра, транспорт воситалари ўзбошимчалик билан ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган бўлса, ёхуд транспорт воситасининг ташқи юзасида белгиланган талабларга мос келмайдиган махсус рангли график чизмалар, ёзувлар ва белгилар бўлса, бундай транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисмига кўра, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

«Ижтимоий тармоқдаги барча норасмий саҳифалар эгаларидан асосланмаганёлғон маълумотларни ўз саҳифаларида эълон қилмасликларини сўрабёлғон маълумот тарқатганлик учун тегишли тартибда жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирамиз», – дейилади Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

ijntas_phb0pb_gevrxej-0_e1pjphkh

Олис ҳудудларга бориб ишлайдиган ходимларга қўшимча тўловлар қай тартибда тўланади?

Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари