Главные новости
Главная / Спорт / Австрияда ўтган «Формула-1» босқичи ғолиб маълум бўлди
Место рекламы

Австрияда ўтган «Формула-1» босқичи ғолиб маълум бўлди

«Red Bull» жамоаси пилоти, нидерландиялик Макс Ферстаппен «Формула-1» синфидаги машиналар иштирокидаги автопойгалар бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи босқичи — Австрия Гран-приси ғолиби бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб «Ferrari» пилоти, монаколик Шарль Леклер етиб келди. Учинчи ўрин «Mercedes» пойгачиси, финландиялик Валттери Боттасга насиб этди.

u-dwkdl2bnfmcqby6ejvsamsnh31a6ku

Умумий ҳисобда британиялик Люис Ҳэмилтон 197 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Боттас (166 очко), учинчи ўринда Ферстаппен (126 очко) бормоқда.

Конструкторлар кубогида «Mercedes» (363 очко) етакчи, иккинчи ўринда — «Ferrari» (228 очко), учинчи ўринда — «Red Bull» (169 очко).

Кейинги босқич 11–14 июль кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

ye-uphi4g_et52xd17zqeupeehfx3yyf

Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини ўрнатиш вақтида ҳалок бўлди

Пойгачи ва “Афсоналарни вайрон қилувчилар” (MythBusters) кўрсатуви бошловчиси 36 ёшли Жесси Комбз  реактив автомобилда тезлик …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари