Главные новости
Главная / Жаҳон / Авраам Линкольнни кийинтирган 200 йиллик тарихга эга бренд банкрот бўлди
Место рекламы

Авраам Линкольнни кийинтирган 200 йиллик тарихга эга бренд банкрот бўлди

АҚШнинг узоқ йиллик тарихга эга компанияларидан бири Brooks Brothers банкротга учради. 202 йил давомида ушбу бренд АҚШ элитасини кийинтирган. Бугунги кунда компания қарзи ярим миллиард долларга етган.

Эркаклар кийими ишлаб чиқарувчи бренд банкротлик жараёнини бошлаган. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Делавэр штати судига компания номидан кредиторлардан ҳимоялаш ҳақида ариза тушган.

96003b76d7beec66b4931c422bed101bBrooks Brothers 1818 йилда оилавий бизнес сифатида ташкил топган. Ҳозирги давргача компания АҚШнинг энг бообрў кишилари – сиёсатчилар, Ҳолливуд юлдузлари, йирик бизнесменлар, спортчиларни кийинтирган. АҚШ президентлари Авраам Линкольн, Теодор Рузвельт, Франклин Рузвельт, Жон Кеннеди, Ричард Никсон, Жеральд Форд, Катта Жорж Буш, Билл Клинтон, Барак Обама ўз вақтида компания мижозлари бўлган.

Шунингдек, Brooks Brothers костюмларини тез-тез фильмларда учратиш мумкин бўлган, уни Бен Аффлек, Уилл Смит, Дензел Вашингтон, Жорж Клуни каби актёрлар қаҳрамонлари кийган.

Brooks Brothers кўплаб компаниялар каби коронавирус пандемияси вақтида молиявий қийинчиликларни ҳис қила бошлаган. Карантин вақтида компания маҳсулотларига талаб тушиб кетган.

Ҳозирги кунда компания қарзи 500 млн долларни ташкил қилмоқда. Компания корхоналарида 4 мингга яқин киши ишлайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

xamnvhzzul3ppsjbqdw7ztlugamxhnxv

Қозоғистон ССВ барча клиник синовлардан ўтмаган коронавирусга қарши вакцина сотиб олинмаслигини маълум қилди, Тўқаев эса Путинга табрик йўллади

Қозоғистон клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча COVID-19’га қарши вакцинани сотиб олмайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари