Главная / Жаҳон / Атамбоев очлик эълон қилди
Место рекламы

Атамбоев очлик эълон қилди

Алмазбек Атамбоев 10 октябрь куни Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш бўйича жиноят иши доирасида қўлга олинганди.

Фото: 24.kg

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Бишкекдаги 1-тергов изоляторидаги шароитларга нисбатан норозилик сифатида очлик эълон қилди. Бу ҳақда собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесарев хабар берди.

“Атамбоев давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан Бишкекдаги 1-тергов изоляторига ўтказилди. У очлик эълон қилди. Атамбоев ҳозир илгари ўлим жазосига ҳукм қилинганлар жойлаштирилган ертўлада ётибди. У ерда оддий шароитлар ҳам йўқ”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган қирғизистонликлар намойишга чиқишганди. Улар Атамбоев сақланаётган Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносининг дарвозасини синдириб, ичкарига киришган ва уни озодликка чиқаришганди.

Алмазбек Атамбоев 10 октябрь куни Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш бўйича жиноят иши доирасида қўлга олинди.

Маълумот учун, 2019 йил августда қўлга олинган Алмазбек Атамбоев бир қатор жиноятларда айбланиб, 11 йил 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Унга қўйилган асосий айблов сифатида жиноятчи Азиз Батукаевни озодликка чиқариш келтирилганди. 2013 йилда 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Батукаев муддати якунланмай туриб озодликка чиқарилган. Атамбоев президентликдан кетгач, бу иш борасида текширув бошланди. Атамбоев айбини тан олмагач, ҳарбийлар унинг уйига бостириб кириб, қўлга олишганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Akbar

Check Also

pdcbr896toa1tdp0lzvilwtqqojbtybs

Тиграй қирғини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар бўлмоқда?

Эфиопияда ҳукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халқ фронти» кучлари ўртасида зиддият авж олмоқда. Тиграй провинциясини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари